Белгия: УҚК F-16 қирувчиларидан фақат Украинада фойдаланиши мумкин
Белгия бош вазири таъкидлаганидек, унинг мамлакати Украинага қурол-яроғларнинг барчасини фақат Украинанинг ўзида қўллаш шарти билан беряпти.
Белгия томонидан Украинага етказиб берилаётган барча қуроллар, жумладан, F-16 қирувчи самолётлари Украина ҳудудида қўлланиши керак. Бу ҳақда Белгия бош вазири Александр Де Кроо 28 май, сешанба куни Брюсселда Украина президенти Володимир Зеленский билан икки давлат ўртасида хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва узоқ муддатли қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги икки томонлама шартнома имзоланганидан кейин қўшма матбуот анжуманида айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, ушбу келишув Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, артиллерия, зирҳли техника ва F-16 қирувчи самолётларини тақдим этишни кўзда тутади, мамлакат улардан дастлабкисини 2024 йилнинг иккинчи ярмида топшириш ниятида. «Бизга бир нарса аниқ: сиз ва Украина халқи ўз аҳолингизни мутлақо ноқонуний тажовуздан ҳимоя қилиш учун тўғри воситаларга лойиқсиз, - деди Де Кроо Зеленскийга. - Сиз ғалаба қозонасиз ва ғалаба қозонишингизга ёрдам бериш бизнинг бурчимиздир. Бизнинг қўллаб-қувватлашимиз кучли ва мустаҳкам бўлиб қолмоқда, бу урушнинг натижаси бизнинг Европа манфаатларимиз, Европа қадриятларимиз ва Европа хавфсизлигимиз учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга».
Зеленский яна ҳамкорларни Россияга улар қуроли билан зарба йўллашга рухсат беришга чақирди
Зеленский, баъзи шериклар Украинага Россия ҳудудига ўзлари тақдим этган қуроллар билан ҳужум қилишни тақиқлайди, деган саволга жавоб берар экан, рус қўшинларининг Харкив вилоятидаги сўнгги ҳужумини эслатди, улар 10 км ичкаригача кириб келган. Унинг таъкидлашича, Россия қўшинлари Россия Федерацияси ҳудудидаги позицияларидан узоқ масофали қуроллар ва артиллерия билан Украина Қуролли кучлари позицияларига ва аҳоли пунктларига зарба берганда, Украина жавоб қайтара олмайди, чунки «бизда бундай қуролдан фойдаланиш ҳуқуқи йўқ». Бу Украина қуролли кучлари отишма босими остида чекинишига, рус қўшинлари эса чуқурроқ олдинга силжишига олиб келади.
«Бу судралувчи оккупация. Улар айнан шундай принципдан фойдаланмоқда. Худди Харкивга, оддий одамларга қарата зарба беришаётгани каби, - деди у. - Уларга ҳеч қандай жавоб бера олмаймиз. Ҳаттоки разведкалардан хариталар, сунъий йўлдош суратларини олиб, улар қаерда турганини кўриб турган бўлсак ҳам жавоб бера олмаймиз. Менимча, бу адолатсиздир».
Шу билан бирга, Зеленский Украина ўз шерикларининг қўллаб-қувватлашини хавф остига қўя олмаслигини ва шунинг учун улар тақдим этган қуроллардан Россия Федерацияси ҳудудига зарба беришда фойдаланмаслигини таъкидлади. Шу билан бирга, у яна бир бор чақириқ билан чиқди: «Биз мурожаат қиламиз: уларнинг ҳарбийларига тегишли ҳужумлар билан жавоб қайтариш имкониятини беринг».
Украина томонига кўра, Белгия Британия, Германия, Франция, Дания, Канада, Италия, Нидерландия, Финландия, Латвия ва Испаниядан сўнг Украина билан икки томонлама хавфсизлик битимини тузган 11-давлат бўлди.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
Жаҳон | 03:50
-
The Guardian: Халқаро жиноий суд «энг ёмон сценарийга» тайёрланмоқда
Жаҳон | 00:50
-
Латвияда Россия фуқароларининг айрим соҳаларда фаолият юритиши тақиқланади
Жаҳон | 00:18
-
Эрон президенти Кремлда музокараларга кеч қолган Путинни кутишдан бош тортган
Жаҳон | 23:42 / 20.01.2025
Мавзуга оид
22:45 / 20.01.2025
Украинада Харкив мудофаасини таъминлай олмаган икки генерал ҳибсга олинди
20:22 / 20.01.2025
Путин Трампни табриклаб, «Украина можароси» бўйича мулоқотга тайёрлигини маълум қилди
14:53 / 20.01.2025
«Эртага телевизорни томоша қилиш қизиқ бўлади». Трамп инаугурацияси арафасида чиқиш қилди
09:54 / 19.01.2025