Ўзбекистон давлат спорт академияси ташкил этилади
Спорт соҳасида натижалари юқори бўлган давлатларнинг етакчи олий спорт-таълим ташкилотлари тажрибаси асосида кадрларни тайёрлаш академия асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Фото: Shutterstock
“Ўзбекистон давлат спорт академияси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Олий спорт маҳорати институти негизида Ўзбекистон давлат спорт академияси ташкил этилади.
Қуйидагилар 2025-2026 ўқув йилидан академия ҳузурига ўтказилади:
- Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти;
- Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳамда унинг тегишли филиаллари.
Спорт соҳасида натижалари юқори бўлган давлатларнинг етакчи олий спорт-таълим ташкилотлари тажрибаси асосида замонавий кадрларни тайёрлаш академиянинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
Академия тизимида давлат муассасаси шаклидаги Давлат спорт тиббиёти илмий-амалий маркази ташкил этилади.
Давлат спорт тиббиёти илмий-амалий маркази спорт тиббиёти соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи, спорт турлари бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоалари аъзоларини тиббий жиҳатдан мусобақаларга тайёрлашни ташкил қилувчи давлат тиббиёт муассасаси ҳисобланади.
Спортчиларга хорижий тиллар ва Ўзбекистон тарихини чуқурлаштирилган ҳолда ўргатиш мақсадида академия тузилмасида Ахборот-кутубхона марказини ўз ичига олувчи юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ўзбекистон тарихи ва хорижий тилларни ўқитиш маркази ташкил этилади.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35
-
Ғарбий Европа ҳудудидан учирилган илк космик ракета парвози муваффақиятсиз якунланди
Жаҳон | 21:18
-
Эрон АҚШ билан тўғридан тўғри музокаралар ўтказишдан бош тортди
Жаҳон | 20:58
-
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30
Мавзуга оид

18:01 / 13.02.2025
Ўзбекистон қишки Осиё ўйинлари тарихида иккинчи яхши натижасини кўрсатди

15:12 / 13.02.2025
“Соғлом инсон – соғлом миллат” умуммиллий ҳаракати бошланади

14:44 / 13.02.2025
Маҳаллалар кесимида “Аҳолининг жисмоний фаоллиги рейтинги” юритилади

13:11 / 13.02.2025