Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳеч қандай ҳужжатсиз кучли таъсир қилувчи дорини сотган дорихона сотувчиси ушланди
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситалари муомалага киритилишининг олди олинди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Департаментнинг Қўнғирот туман бўлими ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда “Қ.С.” МЧЖга қарашли дўкон сотувчиси Ж.Р. фуқаро Г.Б.га жами 15 қути “Редуксин лайт” ва “Горячий перец” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 1,1 миллион сўмга сотган вақтида ушланиб, фуқаро Ж.Р.дан умумий қиймати 15,3 миллион сўмлик жами 818 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, департаментнинг Хонқа туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Ж.Ў.” хусусий корхонаси дорихона сотувчиси Н.О. ҳеч қандай ҳужжатсиз жами 50 дона “ТЕБАНТИН” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини Қ.А.га сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан яна 100 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
12:33
Тошкентда кучли дориларга қарши рейд: минглаб препаратлар мусодара қилинди
08:29 / 02.02.2026
Чегара орқали ноқонуний дори олиб киришга уринган шахс қўлга тушди
18:54 / 01.02.2026
Наманганда яроқлилик муддати ўтган дорилар ва тиббий буюмлар савдога чиқарилишининг олди олинди
10:12 / 28.01.2026