Жамият | 07:32 / 05.06.2024
2014
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда фуқароларни АҚШга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди

Пойтахтда хорижга ишга жўнатиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, фуқаро Г.А. фуқаро Г.Б.нинг ишончига кириб, 3 нафар фуқарони 42 000 АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида Америка Қўшма Штатларига юбориши ҳамда виза ҳужжатларини расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 28 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, департаментнинг Учтепа туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида яна бир тезкор тадбир ўтказилган.

Унда, фуқаро Ф.А. фуқаро М.Я.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Америка Қўшма Штатларига бориши учун ҳужжатларни расмийлаштириб, виза олиб бериши эвазига 17 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид