23:36 / 06.06.2024
2569

Туркий тилли давлатлар парламент ассамблеясига раислик Озарбойжонга ўтди

Шу ҳақдаги қарор Бокуда бўлиб ўтган Туркий тилли давлатлар парламент ассамблеясининг навбатдаги йиғилишида қабул қилинган.

Фото: Anadolu Agency

Маълум қилинишича, бугун, 2024 йил 6 июн куни Боку шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент ассамблеясининг 13-ялпи мажлиси доирасида парламентлар бош котибларининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтган.

Йиғилишда ассамблеяга раислик қилиш Озарбойжонга ўтган. Туркия Буюк Миллат Мажлиси раиси Нўъмон Қуртулмуш раисликни Озарбойжон Республикаси Миллий Мажлиси раиси Соҳиба Гафаровага топширган.

Шунингдек, учрашувда тузилма доирасида парламент аппаратлари раҳбарлари ҳамкорлиги истиқболи муҳокама қилинган.

Top