Ўзбекистон | 19:12 / 07.06.2024
6727
1 дақиқада ўқилади
Инвестициялар вазирига ўринбосарлар тайинланди
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Шоҳрух Ғуломов ва Акрам Алиев инвестициялар, саноат ва савдо вазирига ўринбосар вазифасини бажарувчилар этиб тайинланди. Бу ҳақда бош вазир матбуот котиби Беҳзод Ҳидоятов маълум қилди.
Шоҳрух Ҳасанович Ғуломов (1990 йилда туғилган) тайинловга қадар мазкур вазирликнинг халқаро ҳамкорлик департаменти бошлиғи лавозимида ишлаб келган. У, шунингдек, МДҲ Иқтисодий кенгаши ҳузуридаги Иқтисодий масалалар бўйича комиссияда Ўзбекистоннинг ваколатли вакили сифатида ҳам ишлаган.
Акрам Заирович Алиев (1991 йилда туғилган) эса вазирлик департаменти директори лавозимида ишлаган.
Улар вакант турган вазир ўринбосарлари лавозимларини эгаллаган.
Мавзуга оид
16:31 / 04.11.2024
Ўзбекистоннинг Индонезиядаги янги элчиси тайинланди
15:44 / 01.11.2024
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари қамоққа олинди
18:28 / 30.10.2024
Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди
18:32 / 28.10.2024