Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ISW: Киевга Россиядаги нишонларга зарба йўллаш учун рухсат берилгани етарли эмас
Қўшма Штатлар Украинага ATACMS масофаси доирасида Россия Федерацияси ҳудудининг атиги 16 фоизига зарба йўллашга рухсат берди, деб даъво қилмоқда ISW. Таҳлилчилар фикрича, бу Россия Қуролли кучлари фаолиятини сезиларли даражада бузиш учун етарли эмас.
Украинага Россиядаги позицияларга Америка қуроллари билан ҳужум қилиш учун берилган рухсат Россия Федерациясининг «дахлсиз» ҳудуди ҳажмини 16 фоиздан кўп бўлмаган даражада қисқартирди. Америка урушни ўрганиш институти (ISW) экспертлари 10 июн, душанбага ўтар кечаси эълон қилган сўнгги таҳлилий шарҳда шундай хулосага келишди.
«АҚШнинг Украинанинг Қўшма Штатлар томонидан тақдим этилган қуроллардан фойдаланишини чекловчи сиёсати Россия ҳарбий кучлари, қўмондонлик ва назорат, логистика хизматларини ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кенг хавфсиз бошпана яратди». дейилади ҳисоботда.
ISW ғарб сиёсатидаги ўзгаришларни «тўғри йўналишдаги қадам» деб атади, аммо «Россия Қуролли кучларининг операцияларини бирон бир даражада бузиш учун етарли эмас» деб таъкидлайди.
ISW ҳисоб-китобларига кўра, Ғарб Украина Қуролли кучларига Россия ҳарбий гуруҳининг оператив қисмига ва унинг Россия ҳудудидаги чуқур қисмига зарба йўллаш учун етказиб берилган қуроллардан фойдаланишига рухсат берган тақдирда тегишли имконият юзага келади.
Қатор Ғарб давлатлари Украинага Россиядаги ҳарбий нишонларга зарба йўллашга рухсат берди
Май ойи охирида Россиянинг Харкив вилоятига ҳужумлари кучайиши фонида бир қатор давлатлар Россиядан ҳимояланган Украинага Россия ҳудудидаги ҳарбий нишонларга ҳужум қилиш учун тақдим этилган қуроллардан фойдаланишга рухсат берди. Аввалроқ НАТО ва Европа Иттифоқи Украина Қуролли кучлари томонидан ғарб қуролларидан фойдаланишга қўйилган чекловларни бекор қилишга чақирган эди.
Бунга жавобан Москва Қўшма Штатларни Украинанинг унга берилган Америка қуролларидан фойдаланиш бўйича бундай қарорлари «ҳалокатли оқибатларга олиб келиши» билан таҳдид қилди. Россия президенти Владимир Путин Ғарбга «ассиметрик жавоб» берилиши имконияти тўғрисида эълон қилди.
Мавзуга оид
22:03 / 26.06.2026
Боксчи Усик учта чемпионлик камаридан воз кечди
20:44 / 26.06.2026
«Қамалда яшаяпмиз». Қримдаги вазият оғирлашмоқда
11:00 / 26.06.2026
АҚШ Украина бўйича Аляскада келишув бўлганини рад этди
23:05 / 25.06.2026