Иқтисодиёт | 21:32 / 10.06.2024
10455
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонликларнинг коммунал хизматлар қимматлашишидан хавотирлари кескин ортган

Тадбиркорларнинг ҳам, аҳолининг ҳам коммунал хизматлар қимматлашишидан хавотирлари ошган. Ҳудудлар кесимида аҳоли инфляцион кутилмаларининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳри (18,6 фоиз) ва Қашқадарё вилоятида (16,5 фоиз) кузатилган бўлса, энг паст кўрсаткич Қорақалпоғистон (11,9 фоиз) ва Жиззах вилоятида (12,1 фоиз) қайд этилган.

Фото: Kun.uz

Марказий банк май ойи учун аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари бўйича маълумотларни эълон қилди.

Унга кўра, аҳолининг инфляция бўйича йиллик кутилмалари 14 фоизни ташкил қилиб, апрел ойига нисбатан ўзгармаган.

Аҳоли келгусида нархлар ошишига қуйидаги омиллар таъсир қилади деб ҳисоблайди:

  • коммунал хизматларнинг қимматлашиши (57 фоиз);
  • валюта курси ўзгариши (49 фоиз);
  • ёқилғи ва энергия нархларининг қимматлашиши (49 фоиз);
  • монополия ва нархларнинг сунъий оширилиши (30 фоиз);
  • транспорт харажатларининг ошиши (28 фоиз).

Май ойида келгусида нархларга босим ўтказиши мумкин бўлган асосий омил сифатида коммунал хизматлар нархининг ошишини қайд этган респондентлар улуши кўпайган бўлса, валюта курсининг ўзгаришини омил сифатида белгилаган респондентлар улуши камайган.

Тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари

Май ойи якунлари бўйича келгуси 12 ой учун нархлар ўсишига оид респондент тадбиркорлик субъектларининг кутилмалари 12,7 фоизни ташкил қилиб, ўтган ойга нисбатан 0,6 фоиз бандга пасайган.

Бизнес вакиллари нархлар ошишига қуйидаги омиллар таъсир қилади деб ҳисоблайди:

  • коммунал хизматларнинг қимматлашиши (55 фоиз);
  • валюта курсининг ўзгариши (52 фоиз);
  • ёқилғи ва энергия нархларининг қимматлашиши (43 фоиз);
  • солиқ юкининг юқорилиги (35 фоиз);
  • транспорт харажатларининг қимматлашиши (33 фоиз).

Коммунал хизматларнинг қимматлашиши ва солиқ юкининг юқорилигини нархларга оширувчи босим кўрсатиши мумкин бўлган асосий омил сифатида қайд этган тадбиркорлар улуши ошган бўлса, валюта курсининг ўзгаришини инфляцияга асосий сабаб бўлади деб белгилаганлар салмоғи камайган.

Сўровномада қатнашганлар орасида энг юқори инфляцион кутилма тиббиёт (16,8 фоиз) соҳасида ишловчиларда кузатилган. Энг паст кутилмани савдо соҳаси вакиллари (10,5 фоиз) белгилаган. Тадбиркорлик субъектлари орасида энг пессимистик кутилма таълим (14,5 фоиз) соҳасига, энг оптимистик кутилма эса қишлоқ хўжалиги (11 фоиз) соҳасига тўғри келган.

Ҳудудлар кесимида аҳоли инфляцион кутилмаларининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳри (18,6 фоиз) ва Қашқадарё вилоятида (16,5 фоиз) кузатилган бўлса, энг паст кўрсаткич Қорақалпоғистон (11,9 фоиз) ва Жиззах вилоятида (12,1 фоиз) қайд этилган. Ўз навбатида тадбиркорларнинг кутилмалари Тошкент шаҳри (16 фоиз) ва Навоий вилоятида (14,5 фоиз) баланд, Қорақалпоғистонда (9,7 фоиз) эса энг паст бўлган.

Даромадлари 5 млн сўм ва ундан юқори бўлган аҳолининг инфляцион кутилмалари республика бўйича ўртача даражадан юқори шаклланган. Энг юқори даромад эгаларининг инфляцион кутилмалари 19,9 фоизга етган. Бу охирги 1,5 йилликдаги энг баланд кўрсаткичдир.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда