Келгусида нархлар ошишига қайси омиллар таъсир қилади?
Тадбиркорларнинг ҳам, аҳолининг ҳам коммунал хизматларнинг ошиши, шунингдек, ёқилғи ва энергия нархларининг қимматлашишидан хавотирлари ошган. Ҳудудлар кесимида аҳоли инфляцион кутилмаларининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳри (19,1 фоиз) ва Тошкент вилоятида (18,1 фоиз) кузатилган бўлса, энг паст кўрсаткич Сирдарё (12,4 фоиз) ва Навоий вилоятида (12,5 фоиз) қайд этилган.
Марказий банк феврал ойи учун аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари бўйича маълумотларни эълон қилди.
Унга кўра, аҳолининг инфляция бўйича йиллик кутилмалари 15,3 фоизни ташкил қилиб, январ ойига нисбатан 0,9 фоиз бандга ошган. Бу 2023 йилнинг феврал ойидан бери қайд этилган энг баланд кўрсаткич.
Аҳоли келгусида нархлар ошишига қуйидаги омиллар таъсир қилади деб ҳисоблайди:
- коммунал хизматларнинг қимматлашиши (63 фоиз);
- ёқилғи ва энергия нархларининг қимматлашиши (52 фоиз);
- валюта курси ўзгариши (41 фоиз);
- монополия ва нархларнинг сунъий оширилиши (32 фоиз).
Ўтган ойда келгусида нархларга босим ўтказиши мумкин бўлган асосий омил сифатида коммунал хизматларнинг қимматлашувини қайд этган респондентлар улуши кўпайган.
Тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари
Феврал ойи якунлари бўйича келгуси 12 ой учун нархлар ўсишига оид респондент тадбиркорлик субъектларининг кутилмалари 13,8 фоизни ташкил қилиб, ўтган ойга нисбатан 0,9 фоиз бандга ошган.
Бизнес вакиллари нархлар ошишига қуйидаги омиллар таъсир қилади деб ҳисоблайди:
- коммунал хизматларнинг қимматлашиши (58 фоиз);
- ёқилғи ва энергия нархларининг қимматлашиши (50 фоиз);
- валюта курсининг ўзгариши (43 фоиз);
- транспорт харажатларининг ошиши (34 фоиз).
Коммунал хизматларнинг қимматлашувини инфляцияга асосий сабаб бўлади деб ҳисобловчи тадбиркорларнинг улуши ошган.
Сўровномада қатнашганлар орасида энг юқори инфляцион кутилма ишлаб чиқариш (16 фоиз) соҳасида ишловчиларда кузатилган. Энг паст кутилмани ресторан соҳаси вакиллари (13,3 фоиз) белгилаган. Тадбиркорлик субъектлари орасида энг пессимистик кутилма қурилиш (15 фоиз) соҳасига, энг оптимистик кутилма эса туризм (11,8 фоиз) соҳасига тўғри келган.
Ҳудудлар кесимида аҳоли инфляцион кутилмаларининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳри (19,1 фоиз) ва Тошкент вилоятида (18,1 фоиз) кузатилган бўлса, энг паст кўрсаткич Сирдарё (12,4 фоиз) ва Навоий вилоятида (12,5 фоиз) қайд этилган. Ўз навбатида тадбиркорларнинг кутилмалари Тошкент шаҳри (17,8 фоиз) ва Фарғона вилоятларида (15,1 фоиз) баланд, Сурхондарёда (12 фоиз) эса энг паст бўлган.
Даромадлари 15 млн сўм ва ундан юқори бўлган аҳолининг инфляцион кутилмалари республика бўйича энг юқори даражада шаклланган – 20,4 фоиз. Тошкент шаҳрида 17 фоиз ва ундан юқори инфляция кутаётганлар улуши 55 фоизга етган.
Тавсия этамиз
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқандга келди
Ўзбекистон | 23:20 / 22.04.2025
-
Қозоғистонда ота-онаси қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият | 23:14 / 22.04.2025
-
NASA зонди ноодатий шаклга эга астероид суратларини узатди
Жаҳон | 23:01 / 22.04.2025
-
АҚШ Лондон музокараларида Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олишни таклиф қилади — WP
Жаҳон | 22:46 / 22.04.2025
Мавзуга оид

21:32 / 10.06.2024
Ўзбекистонликларнинг коммунал хизматлар қимматлашишидан хавотирлари кескин ортган

12:56 / 09.10.2023
Нон ва ун нархларининг қимматлашиши сезилган инфляцияга таъсир қилган асосий омилга айланган

21:12 / 11.09.2023
Аҳоли ва тадбиркорларнинг валюта курси ўзгаришидан хавотирлари кескин ошди

15:06 / 13.07.2022