Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Инфографика: турли мамлакатларда коммунал хизматлар нархи
2020 йилдан бери Европанинг бир қатор шаҳарларида коммунал хизматлар нархи икки баравардан кўпроққа ошиб, уй хўжаликлари, корхоналар ва саноат учун катта юк бўлди.
Deutsche Bank маълумотларига асосланган ушбу инфографикада бутун дунё бўйлаб коммунал хизматларнинг ўртача нархи кўрсатилган. Германиянинг Мюнхен шаҳри ойлик 404 доллар (4 млн 900 минг сўмдан ортиқ) тўлов билан биринчи ўринда туради.
Электр нархининг юқорилиги немис саноати учун жиддий хавф туғдирмоқда: компаниялар ишлаб чиқаришни қисқартирмоқда, қувватни ёпмоқда ёки хорижга кўчирмоқда. Мисол учун, алюминий саноатида бу ёзда электр энергиясининг нархи бир тонна алюминийнинг жаҳон бозоридаги нархидан деярли уч баравар юқори эди.

Энергия танқислиги кузатилаётган Буюк Британия, Полша, Австрия ва Чехиядаги истеъмолчилар ва корхоналар шу каби қийинчиликларни бошдан кечирмоқда.
Таққослаш учун, Ню-Йорк шаҳрида ўртача коммунал тўлов 181 доллар (2 млн 200 минг сўмдан ортиқ), Сан-Францискода эса 221 доллар (2 млн 700 минг сўмга яқин).
Рейтингнинг қарама-қарши томонида Мисрнинг Қоҳира шаҳри жойлашган бўлиб, у ерда сўнгги беш йил ичида коммунал хизматлар нархи 31 фоизга тушиб, ойига 26 доллар (316 минг сўмдан ортиқ)ни ташкил этади. Бу пасайиш 2022 йилдан буён Миср фунтининг АҚШ долларига нисбатан деярли 70 фоизга қадрсизланиши, геосиёсий ўзгаришлар ва ички иқтисодий номутаносиблик туфайли содир бўлди.
Токио, шунингдек, коммунал хизматлар нархларининг нисбий жиҳатдан икки хонали пасайишини қайд этди, бу биринчи навбатда иенанинг заифлашиши туфайли юз берди.
Мавзуга оид
07:32 / 19.11.2025
Инфографика: 2025 йилда электромобиллар бўйича бозор улуши етакчилари
18:57 / 29.07.2025
“Бир ойда икки марта келиши керак, икки ойда бир марта келяпти” – жойларда чиқинди ташиш қандай ишламоқда?
20:37 / 26.05.2025
Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади
17:23 / 24.02.2025