Ўзбекистон | 09:45 / 12.06.2024
5005
2 дақиқада ўқилади

“Ўзбекинвест” компанияси “Lloyd’s of London”га аъзо бўлиш жараёнини бошлади

2024 йил июнь ойида “Ўзбекинвест” компанияси делегациясининг Лондонга ташрифи давомида “Lloyd’s of London” вакиллари билан музокаралар ўтказилиб, ушбу музокараларда “Ўзбекинвест” суғурта компаниясининг “Lloyd’s of London” бирлашмасига аъзо бўлиш жараёнини бошлаш бўйича келишувга эришилди.

Фото: Ўзбекинвест

“Lloyd’s of London” 1688 йилда ташкил этилган бўлиб, жаҳон тижорат суғуртаси ва қайта суғурта бозорининг 20 фоизини қоплайди, 2023 йил якуни бўйича ялпи мукофотлари 66,3 миллиард АҚШ долларини ташкил этди.

“Lloyd’s of London” Лондон шаҳрида жойлашган бўлса-да, у турли мамлакатлар ва минтақаларда суғурта маҳсулотлари ҳамда хизматларини кўрсатиш орқали глобал миқёсда фаолият олиб боради. “Lloyd’s of London” бирлашмаси 80 дан ортиқ синдикатларни ўз ичига олган ҳолда дунёнинг 300 дан ортиқ етакчи суғурта компанияларини бирлаштирган бўлиб, уларга 200 дан ортиқ махсус сертификатга эга бўлган суғурта ва қайта суғурталаш брокерлари хизмат кўрсатади.

“Ўзбекинвест” суғурта компаниясининг “Lloyd’s of London”га қўшилиши глобал суғурта бозоридаги “олий лига”сига Ўзбекистон суғурта бозорининг интеграциясида муҳим босқич бўлади.

Колл-марказ: (+998) 71−207−60−001160

Сайт | Facebook |Instagram | Telegram | YouTube

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид