Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда алимент тўламай, қочиб юрган эркак ижарадаги уйидан топилди
Андижон вилоятида узоқ йиллардан бери алимент тўламай, қочиб юрган эркак ижарадаги уйидан топилди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Андижон шаҳрида яшовчи А.А. бир нафар фарзанди таъминотидан қочиб юрган. Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси қидирув шуъбаси ходимларининг суриштирув-қидирув ҳаракатлари натижасида қарздор ота ижарадаги уйидан топиб келтирилди ҳамда маъмурий жавобгарлик ҳақида огоҳлантирилди.
Узоқ йиллардан буён фарзанди ҳолидан хабар олмаган ота тўланмай келинган жами 67 миллион сўм алимент қарзи билан бирга фарзанди вояга етгунигача ҳисобланадиган алимент пулларини олдиндан тўлашини билдирди.
Шу билан ижро ҳаракатлари давомида ундирувчи Х.Н. фойдасига алимент қарзи билан биргаликда олдиндан тўлов сифатида жами 7200 АҚШ доллари (90 миллион 720 минг сўм) қийматидаги пуллар ундириб берилиши таъминланди.
Мавзуга оид
16:44 / 29.06.2026
Андижонда Malibu пиёдалар йўлидан ўтаётган уч кишини уриб кетди
13:57 / 25.06.2026
«Андижон полкаси» тадбирига кетаётган ўқувчилар ЙТҲга учради
09:15 / 13.06.2026
Давлат органи ва банк тизимидаги коррупция ҳолатлари аниқланди
15:32 / 09.06.2026