Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган дорилар Кувайтга экспорт қилиниши мумкин
Ўзбекистон элчиси Аюб Юнусов Кувайт Фармацевтика импортёрлари ва дорихоналар уюшмаси бошқарув кенгаши раиси, Al Mojil Drug Company компанияси бош директори Файсал ал-Можил билан учрашув ўтказди.
"Дунё" хабарига кўра, томонлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган тиббий буюмлар ва дори воситаларининг Кувайтга экспортини ташкил қилиш имкониятлари хусусида фикр алмашдилар. Кувайт вакилига Тошкент шаҳри, Андижон, Фарғона ва Сирдарё вилоятлари ва Қорақалпоғистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлардан намуналар тақдим этилди.
Тақдим этилган лойиҳалар бўйича фикр алмашиш мақсадида Кувайт Фармацевтика импортёрлари ва дорихоналари уюшмаси ва Ўзбекистоннинг тегишли ташкилотлари вакиллари ўртасида онлайн музокаралар ташкил этиш таклифи ҳам берилди.
Файсал ал-Можил Ўзбекистонга 1999 йил борганини, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидаги диққатга сазовор жойларни зиёрат қилганини маълум қилди. "Биз ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш учун Ўзбекистоннинг мутасадди вазирлик ва компаниялари билан музокара ўтказишга тайёрмиз", - деди у.
Мавзуга оид
16:12 / 12.11.2024
Кувайт ресторанлар учун Ўзбекистондан ишчи кучини жалб қилиш имконини ўрганмоқда
11:30 / 23.10.2024
Кувайт Фарғонада шифохона қуриши мумкин
09:40 / 23.10.2024
Ўзбекистондан Кувайтга қуруқ мевалар экспорти ҳажми оширилади
12:30 / 10.10.2024