“Фақат битта балкон қийшайгани аниқланди” — 1-сонли шифохона бош шифокори
Пойтахтдаги 1-сонли клиник шифохона биносида кузатилган деформация, мутахассислар ўтказган текширувда аниқланишича, фақат битта балконга тааллуқли. Бинога зарар етмаслиги учун қийшайган конструкция демонтаж қилинган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги эълон қилган видеодан кадрлар
Тошкент шаҳри 1-сонли клиник шифохонаси бош шифокори Содиқ Алимов шифохона биносидаги тўсинларнинг сингани юзасидан изоҳ берди. Унинг маълум қилишича, ҳолат 8 июл куни соат 10:30 ларда рўй берган.
”5 қаватли биномизнинг иккинчи қаватидаги балкони тўсини дарз кетганини кўриб қолдик. Бу бўйича дарҳол ФВХ ходимлари, ўзимиздан юқори турувчи ташкилотларга маълумот бердик. Фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари келди, ҳамма ерни текширди ва экспертларни чақириб, уларнинг хулосасини олиш кераклиги ҳақида хулоса берди. Экспертлар келгунча бинонинг бу қисмидаги беморлар бошқа қисмга кўчирилди. Бирорта бемор шифохонадан чиқиб кетгани йўқ”, – дейди у Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан эълон қилинган видеоизоҳда.
Бош шифокорга кўра, шундан кейин “Оғир саноат лойиҳа” институти мутахассислари, суд экспертлар келиб, бинонинг ҳамма ерини текшириб чиққан. Текширувда зарарланиш локал характерга эга ва битта балконга тааллуқли, деган хулосага келинган.
“Шу балконнинг конструкцияларини олиб ташлаш кераклигини айтишди. Шу муносабат билан қурувчиларни чақирдик. Балконнинг бетон конструкциялари вақт ўтгани сайин қийшайиб келаётганди.
Бирор зарар етказмаслиги учун бу конструкцияларни тушириб юбордик. Бинога зарар етгани йўқ, тўлақонли ўз функциясини бажариб турибди”, – дейди Алимов.
Таъкидланишича, шифохона объекти 1979 йилда қурилган, 2018-2019 йилларда тўлиқ реконструкциядан чиққан. Ҳозирги кунда унда 118 нафар бемор бор.
Содиқ Алимов бугунги кунда бинонинг ҳолати ёмон эмаслиги, қониқарли аҳволдагини айтди.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

23:56 / 20.05.2025
ИИБ ходимини пичоқлаган шахсни қўлга олишда ёрдам берган фуқаро 10 млн сўм билан тақдирланди

20:52 / 20.05.2025
«Credit House» ишида 182 млрд сўм зарар аниқланди

20:24 / 20.05.2025
Сергели ва Юнусободни тезюрар автобус йўлаги боғлайди. Лойиҳа қиймати – 50 млн доллар

18:02 / 20.05.2025