Жорий йилнинг дастлабки 6 ойида муомалага қўшимча 4,1 трлн сўм нақд пуллар чиқарилган
2024 йилнинг биринчи ярмида банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 458 трлн сўмни ташкил этгани ҳолда, 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 24 фоизга ошган.

Фото: Kun.uz
2024 йил январ-июн ойларида умумий пул тушумлари 385 трлн сўмни ташкил этиб, 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 30 фоизга ўсган. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати хабар берди.
Ҳисобот даврида умумий пул тушумларида терминал орқали тушумлар улуши 2023 йил биринчи ярим йиллигидаги 38 фоиздан 41 фоизга ўсиб, унинг таркибида савдо ва хизматлар соҳасидан терминал тушумлари салмоғи 40 фоиздан 45 фоизга юқорилаган.
2024 йилнинг биринчи ярмида банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 458 трлн сўмни (нақд пул тушумлари – 227 трлн сўм, берилган нақд пуллар – 231 трлн сўм) ташкил этгани ҳолда 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 24 фоизга ошган.
Банкларга нақд пуллар тушумининг таркибий тузилишида кескин ўзгаришлар кузатилмаган.
2024 йилнинг 6 ойида банк карталарига 468 трлн сўм маблағлар кирим қилинган. Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 баробарга ошган ва ушбу даврда банк карталаридаги 107 трлн сўм маблағлар нақдлаштириб олинган.
Январ-июн ойларида банк карталарига келиб тушган маблағларнинг 23 фоизи нақдлаштириб олинган бўлиб, бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврида 24 фоизни (2022 йилда 28 фоизни) ташкил этган.
Банкларга тушган нақд пулларнинг уларга бўлган талаби ўртасидаги фарқ Марказий банк томонидан муомалага қўшимча нақд пулларни чиқариш орқали таъминлаб борилди.
Жумладан, Марказий банк томонидан 6 ой мобайнида муомалага қўшимча 4,1 трлн сўм нақд пуллар чиқарилган. 2024 йил 1 июл ҳолатига умумий пул массасидаги нақд пулларнинг улуши 21,1 фоизни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,7 фоиз бандга пасайган.
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трампизм чўққиси, Украинада асир тушган хитойликлар ва “таҳқирланган” Нетаняҳу — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 19:01
-
“Навоийуран” давлат корхонаси ESG рейтингини қўлга киритди
Ўзбекистон | 19:00
-
Украина иккинчи F-16 қирувчи самолётини йўқотди
Жаҳон | 18:34
-
Истанбулнинг собиқ мэри устидан суд жараёни ёзга қолдирилди
Жаҳон | 18:12
Мавзуга оид

17:09 / 05.04.2025
Марказий банк картадан пул ўтказмаларига қўйилган янги талабга изоҳ берди

16:36 / 29.03.2025
Охирги 5 йилда корпоратив ташқи қарз миқдори 2,4 баробарга ошган – Марказий банк ҳисоботи

19:51 / 24.03.2025
Марказий банк 5 та банкни жаримага тортди

20:17 / 21.03.2025