Beeline Uzbekistanʼдан eSIM: кўпроқ имкониятлар, кўпроқ эркинлик
eSIM (embedded SIM) мобил хизматлардан фойдаланиш учун кўпроқ имкониятларни тақдим этади, масалан, битта қурилмада бир нечта рақамлардан фойдаланиш. Мижоз қаерда бўлишидан қатъи назар, Beeline Uzbekistan иловаси ёрдамида eSIMʼни саноқли дақиқаларда улаш мумкин. eSIMʼни Ўзбекистон фуқаролари улаш имкониятига эга.
eSIM оддий SIM-картанинг барча функцияларига эга, жумладан, интернет, SMS ва қўнғироқлар, шу билан бирга бир вақтнинг ўзида иккита — оддий SIM ва eSIM рақамидан фойдаланиш имкониятини беради. Бу, айниқса, тез-тез саёҳат қиладиган ёки иш ва шахсий эҳтиёжлари учун турли рақамлардан фойдаланадиганлар учун жуда қулай. Бундан ташқари, eSIM SIM-картани тўлиқ ўрнини босади ва барча мобил алоқа хизматлари, шу жумладан роумингда ишлашни қўллаб-қувватлайди. Хизмат iOS ва Android смартфонлари, шунингдек, баъзи планшетларда қўллаб-қувватланади.
eSIM — 5х6 мм ўлчамдаги микросхема бўлиб, у ишлаб чиқариш босқичида қурилманинг бир қисмига айланади, шунинг учун уни йўқотиш ёки шикастлаш мумкин эмас. Энди мижоз янги eSIMʼни улаш учун компания офисига ташриф буюриши шарт эмас. Ҳаммасини уйдан чиқмасдан, масофадан туриб амалга ошириш мумкин. Бунинг учун охирги версиягача янгиланган Beeline Uzbekistan иловасини юклаб олиш ва очиш, «eSIM расмийлаштириш» бўлимига ўтиш ва ҳудудни танлаш, сўнгра - рақамни танлаш ва «Уланиш» тугмасини босиш керак. Кейин тариф режасини танлаш ҳамда оммавий оферта ва фойдаланиш шартларини қабул қилиш, MyID тизими орқали шахсни идентификация қилиш ва маълумотларни текширишдан ўтиш керак. Баланс тўлдирилганидан кейин, eSIM муваффақиятли фаоллаштирилгани ҳақида билдиришнома пайдо бўлади: мижозга қурилмага eSIM профилини ўрнатиш учун QR-код тақдим этилади.
eSIMʼни фаоллаштиришдан олдин мижозларга мобил қурилманинг IMEI-коди рўйхатдан ўтганлигини текшириш тавсия этилади. Beeline Uzbekistan иловаси орқали eSIM улаш қулай ва вақтни тежашга ёрдам беради. Агар QR-код 10 марта фаоллаштирилган бўлса ёки QR-кодли шакл йўқолган, яроқсиз ҳолга келган бўлса, дигитал-оператор офисига мурожаат қилиб, eSIM алмаштириш муолажасидан ўтиш керак бўлади.
«Digital enablement (рақамли мавжудлик) бу — глобал тренд ва Beeline Узбекистанʼдан eSIM унинг ёрқин мисолидир. eSIMʼни барча савдо каналларида қўшимча тўловсиз улаш мумкин, Beeline Uzbekistan иловасида эса уланиш атиги бир неча дақиқа вақт талаб қилади. Бу эса мобил хизматлардан қулайлик ва самарадорликнинг янги даражасида фойдаланишни хоҳловчи мижозлар учун eSIMʼни янада жозибадор қилади», — дея изоҳ берди Beeline Uzbekistan оммавий савдо директори Андрей Злотников.
eSIMʼнинг асосий афзалликларидан бири — хавфсизлик. Агар смартфон ғайрли қўлларга тушиб қолса, улар қурилмадан фойдалана олмайди, чунки янги профилни юклаш ва эскисини ўчириш фақат eSIM эгаси томонидан амалга оширилади. eSIM телефонга ўрнатилганлиги сабабли, уни чиқариб олиш мумкин эмас, бу эса ўғирланган смартфонни жиноятчи учун бефойда қилади.
eSIM QR-коди бу — мижознинг телефон рақами калити бўлиб, eSIM картани тиклаш ёки янги қурилмага ўтказиш учун уни сақлаш тавсия этилади, лекин хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳеч қачон бошқаларга берилмаслиги керак.
eSIM афзалликларидан бири — бир қурилмада бир нечта профилларни сақлаш имконияти. Замонавий смартфонлар бир вақтнинг ўзида бештагача eSIM карталарини қўллаб-қувватлаши мумкин. eSIM ўрнатилганлиги ва тўғри ишлаётганлигига ишонч ҳосил қилиш учун унинг ҳолатини қурилмада текширишингиз лозим:
iOS:
1. «Созламалар»ни очинг.
2. «Уяли алоқа» бўлимига ўтинг.
3. Юклаб олинган eSIM ва унинг ҳолати ҳақидаги маълумотларни текширинг.
Android:
1. «Созламалар»ни очинг.
2. «Уланиш» бўлимига ўтинг.
3. «SIM-карта диспетчери»ни танланг.
4. Юклаб олинган eSIM маълумотларини текширинг.
Охиригача ўқиганлар учун хушхабар: 2024 йил 1 августгача рақамли оператор офисларида ёки nomer.beeline.uz сайтида жисмоний SIM-картани eSIMʼга алмаштириш қўшимча тўловсиз амалга оширилади.
***
Unitel МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради.
VEON 6 мамлакатда 160 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларини провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлашган.
Beeline Uzbekistan'да 1,9 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Unitel МЧЖ — Ўзбекистоннинг йирик солиқ тўловчи компанияларидан бири. Beeline СБ'нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 2 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.
Сайт: beeline.uz
Facebook: @beeline.uz
Instagram: @beeline_uzbekistan
Telegram: @beelineuzbekistan
Twitter: @beeline_uz
LinkedIn: @beeline-uzbekistan
Реклама
Мавзуга оид
18:00 / 04.11.2024
VEON Ўзбекистонда сунъий интеллектга асосланган Hambi — «Ҳаммаси Битта» супериловасини ишга туширди
13:00 / 29.08.2024
Шаҳарлар, қишлоқлар, автомагистраллар: Beeline Uzbekistan бутун мамлакат бўйлаб тармоғини кенгайтирмоқда
10:00 / 05.08.2024
Beeline Uzbekistan Top Employer мақомига эга бўлди
12:00 / 25.07.2024