Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жисмоний тарбия университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган директор ўринбосари ушланди
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган директор ўринбосари қўлга олинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, фуқаро Т.Е. фуқаро С.С.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Нукус филиалига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
Сўнг, унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда ушбу университетнинг Нукус филиали директори ўринбосари Р.Х. фуқаро С.С.ни ўқишга киритиб қўйиш учун 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
08:44 / 02.06.2026
Сассекс университети Ўзбекистонда кампус очиш имкониятини кўриб чиқмоқда
19:13 / 07.04.2026
Футбол бўйича Суперлига ўйинлари соат 19:00 дан кейин белгиланиши мумкин
19:12 / 07.04.2026
Олий спорт маҳорати мактаблари ўрнига «Олимпия терма жамоалари маркази» ташкил қилинади
18:34 / 07.04.2026