Россиянинг яна бир ҳудудида мигрантларга такси, умумий овқатланиш ва савдо соҳасида ишлаш тақиқланди
Йил бошидан буён 20 га яқин ҳудудда хорижликларнинг меҳнатига чекловлар жорий этилди.
Россиянинг Томск вилояти губернатори Владимир Мазур 1 ноябрдан бошлаб минтақадаги меҳнат мигрантлари фаолиятини чекловчи фармонни имзолади.
Мазурнинг 18 июл куни ижтимоий тармоқда хабар беришича, бу масала «антитеррор комиссиясида миллий диаспора вакилларининг бевосита иштирокида» муҳокама қилинган.
Томск вилояти маъмурияти меҳнат патентига эга хорижликларга озиқ-овқат ишлаб чиқариш ва таом тайёрлаш, чакана савдо, таксида йўловчи ташиш, шаҳар ва шаҳар атрофи транспорти, меҳмонхона ва ресторан бизнеси, кадрлар танлаш, хавфсизликни таъминлаш, умумий, касб-ҳунар ва олий таълим, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларида ишлашни тақиқлади.
Вилоят раҳбари ҳудудий корхоналарни «ўз ходимлари таркибини янги қоидаларга мувофиқлаштиришга» чақирди.
Россия ҳудудларида 2015 йилдан бошлаб мигрантлар меҳнатига чекловлар жорий этилмоқда, дастлаб бундай қарорни Перм ўлкаси ва Мари-Эл Республикаси ҳукуматлари қабул қилган.
Ҳозирги вақтда чекловлар Россиянинг тахминан ҳар учинчи минтақасида қўлланилади. 2024 йилда Россиянинг 17 та ҳудудида чекловлар (шу жумладан Томск вилояти) жорий этилди: Транс-Байкал ўлкаси, Ненец автоном округи, Нижний Новгород, Смоленск, Самара, Кемерово, Воронеж, Тула, Магадан, Курган, Новосибирск, Новгород, Курск, Саратов, Липецк ва Кострома вилояти. Бундан ташқари, аннексия қилинган Қримда ҳам мигрантларнинг меҳнатига чекловлар жорий этилган. Аксарият ҳудудларда мигрантларга такси соҳасида ишлаш тақиқланган.
Мавзуга оид
20:59 / 07.09.2024
Россиядаги омборда ўзбекистонлик ишчи ҳалок бўлди
18:44 / 07.09.2024
Украинада ҳалок бўлган Россия армияси вакиллари орасида ўзбекистонликлар ҳам бор – ОАВ
15:14 / 07.09.2024
Литва Россия билан чегарадаги кўприк мудофаасини мустаҳкамламоқда
12:00 / 07.09.2024