Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети ташкил этилди
Термиз шаҳридаги иккита олий ўқув юрти негизида Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети ташкил этилмоқда. Илгари фаолият юритган ОТМ барча талабалари янги университетда ўқишини давом эттиради.
Ўзбекистон президентининг «Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Термиз муҳандислик-технология институти ҳамда Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтини қўшиб юбориш орқали уларнинг негизида Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети ташкил этилади.
Университетда муҳандислик, қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ҳамда ҳудуднинг олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжига мувофиқ олий маълумотли мутахассислар ва илмий-педагог кадрлар тайёрланади.
Университетда 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб Илғор муҳандислик мактаби фаолияти ташкил этилади.
Йирик ишлаб чиқариш корхоналари университетнинг Илғор муҳандислик мактабига саноат ҳамкори сифатида бириктирилади.
Термиз муҳандислик-технология институти ҳамда Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини университетда давом эттиради ҳамда 2024/2025-ўқув йилидан бошлаб битирувчи курс талабаларига белгиланган тартибда университет дипломи берилади.
Университет Термиз муҳандислик-технология институти ҳамда Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Мавзуга оид
14:04 / 11.06.2026
Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида юқори тезликдаги поездлар қатнови режа қилинмоқда
08:44 / 02.06.2026
Сассекс университети Ўзбекистонда кампус очиш имкониятини кўриб чиқмоқда
17:03 / 23.05.2026
Термизда қурувчига 217 туп дарахтни кесиб ташлашда ёрдамлашган собиқ мансабдор жазога тортилди
08:34 / 16.04.2026