Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада ГРУ офицери машинасини портлатишда гумон қилинган шахс Туркияда қўлга олинди
Муғла вилояти полицияси Россия Ички ишлар вазирлигидан олинган маълумотларга асосланиб, гумонланувчини ушлади.
Москвада автомобилни портлатишда гумон қилинган Россия фуқароси Туркияда қўлга олинди, деб маълум қилди мамлакат Ички ишлар вазирлиги раҳбари Али Ерлиқоя.
Вазирнинг таъкидлашича, Туркияга Интерполнинг Россия бўлими вакилларидан сўров келиб тушган. Сўровда «Россия фуқароси Евгений Серебряков Москвада автомашинани портлатиб, теракт содир этгани», оқибатда икки киши яралангани айтилган. Сўровда гумонланувчининг Туркияга Москва-Бодрум рейси самолётида келгани ҳам айтилган.
Муғла вилояти полицияси Россия Ички ишлар вазирлигидан олинган маълумотларга асосланиб, гумонланувчини қўлга олди. У 24 июл куни тушдан кейин Бодрум полицияси томонидан ушланган.
Россия ФХХ директори Александр Бортников аввалроқ автомобилни портлатишда гумонланувчи Туркияга қочиб кетгани ҳақида хабар берган эди. Гумондорни Россияга экстрадиция қилиш мумкинми, деган саволга жавоб берар экан, Бортников Россия томони Туркия билан иш олиб бораётганини айтди.
Москва шимолида 24 июл куни эрталаб ГРУ (Давлат разведка бошқармаси) офицерига тегишли бўлган Тойота машинаси портлаб кетди. ОАВ маълумотларига кўра, портлаш оқибатида эркак кишининг икки оёғи товони узилиб кетган, аёлнинг юзи жароҳатланган. Машина Россия Қуролли кучлари Бош штаби полковнигига тегишли экани айтилмоқда. Баъзи манбаларда унинг ГРУ ҳарбий бўлими хизматчиси Андрей Торгашов экани таъкидланган. Россия Тергов қўмитаси қотилликка суиқасд бўйича иш қўзғатди, аммо бу теракт ҳақидаги моддага қайта таснифланиши мумкин.
Мавзуга оид
10:30
Журналистлар: Украина урушида камида 227 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлган
08:55
Россияда бензин сотувига чекловлар кенгаймоқда
22:50 / 22.06.2026
Россияда 8 ёшли қаҳрамон Хизир Дербичевнинг жасади топилди
21:39 / 22.06.2026