Суд “Навоийазот”нинг Рақобат қўмитасига қарши шикоятини рад этди
Рақобат қўмитаси минерал ўғитлар бозорида устун мавқега эга “Навоийазот” АЖни 2021-2023 йилларда биржадаги нарх манипуляциялари орқали 20,5 млрд сўм асоссиз даромад олганликда айблади. Компания бу айбловни рад этиб, судга мурожаат қилди, ҳолатни ўрганиб чиққан суд шикоятни қаноатлантирмади.

Фото: "Навоийазот" АЖ
Тошкент туманлараро маъмурий суди “Навоийазот” АЖнинг Рақобат қўмитасининг қарори устидан шикоятини кўриб чиқиб, рад этди.
Рақобат қўмитасига кўра, минерал ўғитлар бозорида устун мавқега эга “Навоийазот” юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни биржа орқали сотишда нархларни манипуляция қилган.
Жумладан, жамият томонидан 2021-2023 йилларда минерал ўғит (карбамид, сулфат аммония, суперфосфат), поливинилхлорид (ПВХ) ва формалин маҳсулотларини тегишли жадвалларда назарда тутилган муддатларда ва ҳажмларда (жами 57 209 тонна) биржа савдоларига қўймаган, оқибатда таклифнинг сунъий равишда камайтирилиши натижасида нархлар ўртача 10 фоиздан 50 фоизгача ошган.
Қўмитанинг қайд этишича, мазкур ҳуқуқбузарликлар натижасида жамият томонидан жами 20,5 млрд сўм асоссиз даромад олинган. Шунга кўра, монополияга қарши орган компанияга бажарилиши мажбурий кўрсатма берган.
“Навоийазот” АЖ Тошкент туманлараро маъмурий судига шикоят қилиб, Рақобат қўмитасининг бу қарори ва кўрсатмасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Қўмита хабарига кўра, суднинг 23 июл кунги ҳал қилув қарори билан, компания шикояти рад этилган.
Тавсия этамиз
Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?
Ўзбекистон | 15:49 / 14.05.2025
«Энг камбағал президент» Хосе Мухика вафот этди
Жаҳон | 08:03 / 14.05.2025
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

11:26 / 05.05.2025
Click устун мавқега эга рақамли платформа деб топилди

12:53 / 02.05.2025
Қозоғистон ва Ўзбекистон биржалари мева-сабзавотларни ҳамкорликда сотади

17:15 / 20.04.2025
Республика товар-хомашё биржасига янги бошқарув раиси тайинланди

07:52 / 15.04.2025