Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рақобат қўмитаси 8 та илмий-амалий тиббиёт марказига нархларни мақбуллаштириш бўйича кўрсатма берди
Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида кўрсатилаётган тиббий хизматлар нархларининг адолатли шакллантирилганлиги ўрганилмоқда. Ўрганишлар давомида айрим ҳолатларда тарифларни шакллантириш бўйича белгиланган талабларга тўлиқ риоя этилмагани аниқланди.
Рақобат қўмитаси республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида кўрсатилаётган тиббий хизматлар нархларининг адолатли шакллантирилганлигини ўрганмоқда.
Май ойига қадар республика ихтисослаштирилган кардиология, кўз микрохирургияси, эндокринология, хирургия, урология, терапия ва тиббий реабилитация, она ва бола саломатлиги, дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказларида ўрганишлар ўтказилди.
Дастлабки натижаларга кўра, айрим ҳолатларда тарифларни шакллантириш бўйича белгиланган талабларга тўлиқ риоя этилмагани аниқланди.
Шу боис ўрганиш ўтказилган марказларга тарифларни амалдаги тартиб ва талаблар асосида қайта шакллантириш ҳамда нархларни мақбуллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Ўрганишлар якуни бўйича тиббий хизматлар тарифларини мақбуллаштиришга қаратилган умумлаштирилган таклифлар ишлаб чиқилиб, ваколатли давлат органларига юборилади.
Мавзуга оид
13:07 / 04.07.2026
Шавкат Мирзиёев Сергелидаги замонавий хусусий тиббиёт маркази билан танишди
14:57 / 01.07.2026
Рақобат қўмитаси доминант виза марказларини реестрга киритди
19:35 / 24.06.2026
Рақобат қўмитаси дори рекламаларидаги чалғитувчи иборалардан огоҳлантирди
10:00 / 16.06.2026