Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўрт ўзбекистонлик қовунлар орасига яшириниб, Россияга киришга уринди
Қонунбузарларга нисбатан Россия давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Фото: Видеодан кадр
Юк машиналаридан бирида қовун солинган қутилар орасига яшириниб, Россия ҳудудига кирмоқчи бўлган ўзбекистонликлар ушланди. Бу ҳақда Mash хабар берди.
Саратов областининг Озинки қишлоғидаги назорат-ўтказиш пунктида чегарачилар юк машинасини тўхтатган. Ҳужжатларга кўра, унинг ичида фақат қовунлар бўлиши керак эди. Бироқ, юк машинаси текширилганда қутилар остида тўрт нафар ўзбекистонлик борлиги аниқланди.
Таъкидланишича, ҳайдовчи ва қонунбузарларга нисбатан Россия давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Уларга 5 йилгача қамоқ жазоси хавф солмоқда.
Мавзуга оид
07:38 / 06.05.2026
Ўзбекистонликлар Германияга 3 минг евролик ишларга таклиф қилинди
07:44 / 05.05.2026
Туркияда яшаш рухсатномаси учун тўлов миқдори ошгани рад этилди
20:29 / 03.05.2026
Ўзбекистонликлар АҚШда қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлашга юборилади
22:06 / 01.05.2026