Жаҳон | 08:51 / 30.07.2024
7145
4 дақиқада ўқилади

«Вагнер» ХҲК ўз жангчиларининг Малидаги ўлимини тасдиқлади

«Разгрузка Вагнера» Telegram-канали Малида ХҲК 13-ҳужумкор отряди командири Сергей Шевченко ва бошқа ёлланма аскарларнинг ўлими ҳақида хабар берди.

Фото: Telegram / Grey Zone

Россиянинг «Вагнер» ХҲК Мали шимолидаги туарег қабилалари исёнчилари билан жангларда йўқотишларга учраганини тасдиқлади. Бу ҳақда 29 июл, душанба куни эълон қилинган «Разгрузка Вагнера» Telegram-каналидаги хабарда айтилади.

Ушбу постда таъкидланганидек, Мали ҳукумат армияси (FAM) ва ХҲК 13-ҳужум отрядининг «вагнерчилари» 2024 йил 22 июлдан 27 июлгача Тинзауатен қишлоғи яқинида «Азавад мувофиқлаштирувчи ҳаракати» ва Россия Федерациясида тақиқланган «Ал-Қоида Саҳелда» гуруҳи жангарилари билан жанг қилишди. ТАСС ахборот агентлигининг ХҲКга таяниб ёзишича, россиялик ёлланма аскарларга 1 минг кишигача бўлган гуруҳ қаршилик кўрсатган. 

Биринчи куни «вагнерчилар» «уларнинг кўпини йўқ қилди, қолганлари қочиб кетди», дейилади ««Разгрузка Вагнера» Telegram-каналида. Бироқ, қум бўрони фонида рус ёлланма аскарлари ва FAM рақиблари ўз гуруҳларини қайта тўплаш ва кўпайтиришга муваффақ бўлишди. 

Кейинги кунларда улар «Вагнер» ХҲКга қарши «оғир қуроллар, УУА»дан фойдаланганлар, бу «Вагнер» ХҲК ва FAM аскарлари орасида йўқотишларга олиб келди», дейилади постда. 

Малида «Вагнер» ХҲК йўқотишлари 

Қайд этилишича, ХҲК 13-ҳужум отряди командири, «Пруд» чақирув белгисига эга бўлган Сергей Шевченко жангларда ҳалок бўлган. ХҲК йўқотишлари ҳақида батафсил маълумот берилмаган. 

Россия Телеграм каналлари аввалроқ «Вагнер» ХҲК йўқотишлари бўйича турли рақамларни келтирган эди – 20 кишидан 50 кишигача. Айни пайтда, «Вагнер» ХҲК билан боғлиқ BBC медиа-компаниясининг манбаси 82 жангчи ҳақида гапирди.

28 июл куни Reuters, AFP ва AP агентликларининг хабар беришича, россиялик «Вагнер» ХҲК ёлланма аскарлари ва иттифоқдош Мали ҳукумати кучлари Малининг шимолида Жазоир билан чегара яқинида, туареглар ҳукмронлик қиладиган қуролли гуруҳлар коалицияси билан жангда жиддий талафот кўрган. 

Ушбу маълумотларга кўра, икки кунлик жанг натижасида Мали армияси ва рус ёлланма аскарлари колоннаси «мағлубиятга учратилган», «ўнлаб» ҳалок бўлганлар ва ярадорлар бор. «Россия ёлланма аскарлари ва Мали аскарлари қочиб кетишди, - деди бўлгинчи қуролли гуруҳларнинг CSP-DPA алянси вакили Муҳаммад Элмаулоуд Рамадан. - Бошқалар таслим бўлишди». 

Малининг Тинзауатен туманида жанглар 

Аввалроқ Мали Қуролли кучлари Бош штаби «республика Қуролли кучлари бўлинмалари Тинзауатен туманида террорчилар отрядлари билан шиддатли жанглар олиб бораётгани ҳақида маълум қилганди», деб эслатади ТАСС. «Мали ҳукумати билан экстремистик ва сепаратистик гуруҳлар ўртасидаги қуролли тўқнашув 2012 йилда бошланган. Ўшандан бери мамлакат биринчи навбатда хавфсизлик ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш соҳасида инқироз ҳолатида эди», деб ёзади агентлик. 

Россиялик ёлланма аскарлар 2021 йилдан бери Малида мавжуд. 2020 йилда полковник Ассими Гоита бошчилигидаги ҳарбийлар мамлакатда ҳокимиятни қўлга олди. Улар Франция билан анъанавий алоқаларни уздилар ва Россия Федерацияси билан яқинлашишни бошладилар, «Вагнер» ХҲКдан ёлланма аскарларни мамлакатга таклиф қилдилар. 

Хунта мамлакатнинг бутун ҳудудида, биринчи навбатда шимолий Кидал минтақасида назорат ўрнатиш вазифасини қўйди. 2023 йилда ҳарбийлар Кидални қўлга олишга муваффақ бўлишди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид