Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Исроил армиясининг Байрут аҳоли зич жойлашган ҳудудларига ҳужумидан қаттиқ хавотирда
БМТ вакили максимал даражада вазминлик ва кескинликнинг янада кучайишига йўл қўймасликка чақирди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Исроил армиясининг Ливан пойтахти Байрут аҳоли зич жойлашган ҳудудларига ҳужумидан қаттиқ хавотирда. Бу ҳақда БМТ матбуот котиби Стефан Дзюжаррик маълум қилди.
Баёнотда томонлар максимал даражада вазминликка чақирилиб, кескинликнинг янада кучайишига йўл қўймаслик сўралади.
Шунингдек, барча томонлар халқаро ҳуқуққа мувофиқ ўз мажбуриятларини бажаришга мажбур эканлиги таъкидланади.
Томонлар БМТ Хавфсизлик кенгашининг 1701-резолюциясини «тўлиқ» бажариши ва можаро зудлик билан тугатилиши керак, дейди у.
Исроил Байрутнинг жанубий қисмига ҳаво ҳужуми уюштирди
Исроил кучлари Байрут жанубидаги Ҳуҳрейк туманида «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати кенгаши жойлашган бинога ҳаво ҳужуми уюштирди.
Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Исроил армиясининг Байрут жанубига уюштирган ҳужумларида 3 киши ҳалок бўлган, яна 74 киши яраланган.
Исроил матбуоти Байрут жанубидаги ҳужумларнинг нишони «Ҳизбуллоҳ»да иккинчи рақамли шахс деб аталган Фуад Шукур бўлганини даъво қилди.
Мавзуга оид
09:17 / 20.06.2026
ОАВ: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳ тузилди
17:56 / 19.06.2026
«Трамп сизнинг ягона иттифоқчингиз» – Вэнс ҳам Исроилни танқид қилди
14:15 / 18.06.2026
Ливанга яна ҳужум бўлса, келишув тақдири сўроқ остида қолади – Умрбек Юсупов
09:25 / 18.06.2026