Бир қанча авиакомпаниялар Исроилга парвозларни бекор қилди
Эрон билан кучайган кескинлик туфайли Delta, United Airlines, Lufthansa, Austrian Airlines, Brussels Airlines ва Air India Исроилга бўлажак барча рейсларни, FlyDubai эса баъзиларини бекор қилди.
1 август, пайшанба куни Channel 12 ва The Times of Israel Исроил ОАВ хабарларига кўра, еттита авиакомпания Эрон билан муносабатлар кескинлашгани сабабли Исроилга парвозларни бекор қилди. Уларга кўра, Delta, United Airlines, Lufthansa, Austrian Airlines, Brussels Airlines ва Air India Исроилга бўлажак барча рейсларини бекор қилган. FlyDubai авиакомпанияси режалаштирилган рейсларининг бир қисмини олиб ташлади, дея хабар берди журналистлар.
Мавжуд маълумотларга кўра, ҳозирда Тел-Авивдаги Бен-Гурион аэропортида 70 мингга яқин йўловчи бор. Улардан баъзилари мамлакатдан чиқиб кетаётган сўнгги самолётларга улгуриб қолишга ҳаракат қилмоқда, бошқалари эса Исроилга қайта олмасликдан қўрқиб, парвозларини бутунлай бекор қилмоқчи, деб ёзади The Times of Israel.
Lufthansa гуруҳи Байрут ва Тел-Авивга парвозларни бекор қилди
Аввалроқ Германиянинг Lufthansa авиакомпанияси хавфсизлик сабабли Кипрдан Тел-Авивга қайтиш рейсини бекор қилган эди: Мюнхендан учган А321 лайнери режалаштирилганидек, янги экипаж билан Исроилга учиш учун Ларнака аэропортига қўнди. Бироқ компания вакилининг сўзларига кўра, кейинги рейс ўша куни эрталаб Эрон ўз ҳаво ҳудудини вақтинча ёпгани учун бекор қилинган.
Авиакомпания вакилининг айтишича, хавфсизлик нуқтайи назаридан Lufthansa яқин кунларда Байрут ва Тел-Авивга парвозларини бекор қилмоқда. Тақиқ концерннинг барча авиакомпанияларига, ҳам юк, ҳам йўловчи самолётларига тегишли.
Маълумотларга кўра, рейсларнинг бекор қилиниши Lufthansa компаниялар гуруҳидаги барча авиакомпанияларга таъсир қилиши мумкин, уларда бош компаниядан ташқари Austrian Airlines, Brussels Airlines, Swiss ва Eurowings ҳам бор. Хабарда аниқлик киритилишича, Байрутга парвозлар 12 августгача, Тел-Авивга парвозлар эса 8 августгача тўхтатилади.
Яқин Шарқдаги кескинлик ҲАМАС икки етакчиси ўлимидан сўнг кучайди
Исроилнинг икки муҳим мухолифи ўлдирилиши ортидан Яқин Шарқдаги кескинлик ошди. Парвозларнинг бекор қилиниши Исроил шу ҳафта бошида Байрутда «Ҳизбуллоҳ» раҳбари Фуад Шукр ва Теҳронда ҲАМАС раҳбари Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилиши учун Эрон ва Ливаннинг эҳтимолий ўч олишига тайёргарлик кўраётган бир пайтда юз берди. Шунингдек, 1 август куни Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) ҲАМАС ҳарбий етакчиси Муҳаммад Дейфнинг ўлганини тасдиқлади.
Бу воқеалардан олдин, 27 июл куни «Ҳизбуллоҳ» Ливандан футбол стадионига ракета ҳужуми уюштирган. Жўлан тепаликларидаги Маждал Шамс қишлоғида камида 12 киши ҳалок бўлган эди.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
БМТ бош котиби 2025 йилдаги асосий таҳдидларни санади
Жаҳон | 21:11 / 22.01.2025
-
Чехияда россияликларга фуқаролик беришни тақиқловчи қонун маъқулланди
Жаҳон | 23:41 / 22.01.2025
-
АҚШ жанубида қор бўронлари сабаб биринчи марта фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Жаҳон | 23:19 / 22.01.2025
-
"Ҳусанов тезроқ инглиз тилини ўрганишига умид қиламан. Унинг жисмоний кўрсаткичлари ажойиб" – Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида
Спорт | 23:12 / 22.01.2025
Мавзуга оид
19:56 / 21.01.2025
Исроил армияси қўмондони истеъфога чиқади
19:35 / 21.01.2025
Исроиллик миллатчи вазирлар урушни тиклашни талаб қилмоқда
17:42 / 21.01.2025
Исроил Ғарбий Соҳилда янги ҳарбий операция бошланганини эълон қилди
22:23 / 20.01.2025