Бангладеш президенти мухолифат етакчиси Холида Зиёни озод этди
Президентнинг бошқа бир қарори билан норозилик намойишида ҳибсга олинган барча озод этилади ва янги ҳукуматни шакллантириш учун парламент тарқатиб юборилади.
Бангладеш президенти Муҳаммад Шаҳобиддин собиқ бош вазир ва мухолифат етакчиси Холида Зиёни уй қамоғидан озод этишга оид фармойишни имзолади, деб хабар беради NDTV.
Бангладеш бош вазири Шайх Ҳасина истеъфога чиққани ва мамлакатни тарк этгани тўғрисида хабар берилганди. Мамлакатни юзлаб кишилар ўлимига сабаб бўлган оммавий намойишлар қамраб олган. Президентнинг бошқа бир қарори билан норозилик намойишида ҳибсга олинган барчани озод этиш ва янги ҳукуматни шакллантириш учун парламентни тарқатиб юбориш буюрилган.
Холия Зиё — Бангладеш Миллатчи партияси етакчиси, 1991-1996 йиллар ҳамда 2001-2006 йиллар давомида бош вазир лавозимида ишлаган. 2007 йилда Зиё коррупцияда айбланиб ҳибсга олинган ва қамоқ жазосига ҳукм этилганди. Орадан бир йил ўтгач у гаров эвазига озод қилинди. Натижада собиқ бош вазирга нисбатан яна ўнлаб ишлар қўзғатилган. 2018 йилда у қамоқ жазосига ҳукм этилади, кейинроқ бир неча бор соғлиғида муаммолар туфайли уй қамоғига ўтказилади.
Бугун, 5 август куни истеъфо берган Шайх Ҳасина 2009 йилда ҳукумат раҳбарига айланган эди. У илк бор 1996-2002 йиллар давомида бош вазир лавозимини эгаллаган, шундан сўнг унинг ўрнига Холида Зиё келганди. Ҳасина 2014, 2018 ва 2024 йилларда ўтказилган сайловлар якуни бўйича ҳам лавозимда қолган. 2014 ҳамда 2024 йилда мухолиф партия сайловларга бойкот эълон қилган, бундан олти йил олдин мухолифат ҳукуматни овоз бериш жараёнларини сохталаштиришда ҳам айблаган эди.
Июль ойидан Бангладешни оммавий намойишлар қамраб олди: талабалар давлат секторидаги иш ўринларининг учдан бир қисми 1971 йилдан Покистондан мустақилликка эришиш учун бўлган уруш фахрийларининг қариндошлари учун захира қилинишини кўзда тутувчи квоталар тизимини ўзгартиришни талаб қилиб кўчаларга чиқишганди.
2018 йилда бош вазир Шайх Ҳасина ҳукумати томонидан бекор қилинган квоталар тизими июн ойида қуйи инстанция суди томонидан яна тикланган ва бу жиддий норозиликларга сабаб бўлганди. Талабалар бу тартибни дискриминация деб аташган ва ишга қабул ҳар бир алоҳида номзоднинг малакасига асосланишини талаб қилишган.
Аввалига фақат талабалар иштирок этган намойишлар бутун мамлакат бўйлаб ёйилиб кетди. Business Standard газетаси маълумотларига кўра, бугуннинг ўзида намойишларда 110 киши ҳалок бўлган, қурбонларнинг энг кўпи пойтахт Даккада — 71 киши. Намойишлар бошланганидан бери мамлакатда жами 300 дан ортиқ инсон ҳалок бўлди. Бош вазир истеъфосидан кейин мамлакатни бошқариш Бангладеш армиясига ўтди.
Тавсия этамиз
"Ҳусанов тезроқ инглиз тилини ўрганишига умид қиламан. Унинг жисмоний кўрсаткичлари ажойиб" – Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида
Спорт | 23:12 / 22.01.2025
Катанец кетди. У Ўзбекистонни ЖЧга яқинлаштирганди
Спорт | 21:24 / 22.01.2025
“Охирги сўзни Олий суд айтади” — таҳлилчилар Трампнинг антимиграция чоралари ҳақида
Жаҳон | 16:10 / 22.01.2025
Байден оила аъзолари ва Капитолийга ҳужум терговчиларини олдиндан афв этди. Бу нима учун керак?
Жаҳон | 15:46 / 22.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
БМТ бош котиби 2025 йилдаги асосий таҳдидларни санади
Жаҳон | 21:11 / 22.01.2025
-
Тошкентда 5 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Жамият | 17:42
-
FT: Киев Ғарбдаги иттифоқчилари Украинага 50 минг ҳарбий юборишига умид қилмоқда
Жаҳон | 17:28
-
Қозоғистон ўртача маош миқдори бўйича Марказий Осиёда етакчи деб топилди
Жаҳон | 17:16
Мавзуга оид
23:25 / 23.12.2024
Бангладеш Ҳиндистондан собиқ бош вазир Шайх Ҳасинани экстрадиция қилишга ёрдам беришни сўрамоқда
23:39 / 12.11.2024
Бангладеш Интерполдан собиқ бош вазир Шайх Ҳасинани ҳибсга олишда ёрдам сўради
23:25 / 04.11.2024
Гуржистонда минглаб одамлар парламент сайловлари натижасига қарши митингга чиқди
21:19 / 02.11.2024