Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тел-Авив ва Лондон стратегик хавфсизлик масалаларини муҳокама қилди
Исроил пойтахтида икки давлат Қуролли кучлари Бош штаблари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди.
Исроил Бош штаби бошлиғи Герци Ҳалеви ва Британия Бош штаб бошлиғи адмирал Тони Радакин икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик йўналишлари ва минтақадаги вазиятга оид стратегик масалаларни муҳокама қилди.
Исроил армияси расмий вакили Авихай Адраининг Х ижтимоий тармоғида маълум қилишича, учрашув Тел-Авивда бўлиб ўтган.
Музокаралар чоғида «стратегик хавфсизлик» масалалари ва минтақадаги ҳамкорлик йўналишларига биргаликда баҳо берилди, деди у.
Бир кун аввал Исроил Мудофаа вазирлиги вазир Йоав Галант Ливанга расмий ташриф билан келган британиялик ҳамкасби Жон Ҳили билан учрашгани ҳақида хабар берган эди.
Галант ва Ҳили «кўплаб стратегик ва ҳарбий соҳаларда, жумладан, мудофаа ва разведкада ҳамкорликни» муҳокама қилдилар.
Мавзуга оид
12:17 / 05.05.2026
Исроилни қоралаган Юлдуз Усмонованинг Ню Йоркдаги концерти бекор қилинди
17:31 / 03.05.2026
“АҚШ-Эрон: Трамп имконият ойнасини очиқ қолдиряпти” — сиёсатшунос
18:02 / 01.05.2026
Инфантино жонли эфирда Исроил ва Фаластинни яраштиришга уринди
09:38 / 30.04.2026