Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиядаги меҳмонхона эгалари “all inclusive” тизимидан воз кечиш таклифини илгари сурди
Жорий йил якунлари бўйича Туркия 60 млн туристни қабул қилиб, туризм соҳасидан 60 млрд доллар даромад кўришни режалаштирган.
Туркия туризм соҳаси вакиллари яна бир бор меҳмонхоналарнинг “барчаси киритилган” (all inclusive) форматидаги хизматларини бекор қилиш таклифини илгари сурди, деб хабар беради Hurriyet.
“Бу орқали эришилган натижаларни инкор этиб бўлмайди. Аммо шунча йилдан кейин бошимиздан ўтказаётган янги жараёнда уни қайта кўриб чиқиш керак”, — дейди 1990 йилларда ушбу тизим асосчиларидан бири бўлган тадбиркор Зафер Алкая.
Унинг сўзларига кўра, меҳмонхона эгалари туристларга тақдим этилаётган озиқ-овқат сифатини яхшилаш сиёсатини қайта кўриб чиқиши зарур. “Юқори даражадаги хизматлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари талаб этиладиган туристлар, табиийки, унга мос пулни тўлашга тайёр. Бунда узоқ/яқин туризм борасидаги географиямизда ушбу туристларни қамраб олиш масаласи муҳим”, — дея таъкидлайди экcперт.
Туркияда бундан олдин ҳам “барчаси киритилган” тизимини бекор қилиш таклифи билдирилган эди. 2023 йилнинг январида туроператор Эрол Гюлдал Turkiye Turizm газетасига берган интервьюсида Туркия “барчаси киритилган” тизимидан воз кечиб, “бой немис туристлари келиши учун” яримпансион тизимига (бунда меҳмонхоналарда икки маҳал овқат берилади) ўтиши мумкинлигини маълум қилганди.
Расмий маълумотларга кўра, ўтган йили Туркияга 56,7 миллион турист ташриф буюрган бўлиб, улар орасида биринчи ўринни Россия фуқаролари эгаллаган — 6,3 миллион турист. Жорий йил якунлари бўйича Туркия 60 миллион туристни қабул қилиб, туризм соҳасидан 60 миллиард доллар даромад кўришни режалаштирган.
Мавзуга оид
12:02 / 18.06.2026
“Шовқин ва чангдан зада бўлдик” – портлатиш ишлари туризм қишлоғига тинчлик бермаяпти
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
08:19 / 06.06.2026
Навоийда меҳмонхона ошхонаси ёниб кетди
22:50 / 03.06.2026