«Чегара билмас шифокорлар»: Исроил Ғарбий соҳилда тиббий хизматдан фойдаланишни тўсиб қўйди
Исроил чекловлари Хевронда яшовчи фаластинликларга катта азоб-уқубатлар келтирмоқда ва уларнинг руҳий ва жисмоний фаровонлигига жиддий таъсир кўрсатмоқда, деди MSF.
2023 йил 7 октябрдан бери Исроил ҳукумати томонидан киритилган чекловлар натижасида босиб олинган Ғарбий соҳилдаги Ал-Халил (Хеврон) шаҳри аҳолиси тиббий хизматлардан маҳрум бўлди. Бу ҳақда «Чегара билмас шифокорлар» (Médecins Sans Frontières, MSF) ташкилоти ҳисоботида айтилади.
Хабарда айтилишича, вазият тезда ёмонлашмоқда.
«Хеврон аҳолиси Исроил армияси томонидан киритилган чекловлар ҳамда Исроил аскарлари ва Фаластин ерларини босиб олган исроилликларнинг зўравонликлари туфайли тиббий хизматлардан фойдалана олмайди», — дейилади ҳужжатда.
MSF Исроилнинг фаластинликлар ҳаракатланишига нисбатан чекловлари «одамлар саломатлигига ҳалокатли таъсир кўрсатмоқда», дея маълум қилди.
Шунингдек, кўплаб тиббиёт марказлари ёпилганлиги сабабли зарур тиббий хизматлардан фойдаланиш имконияти тўсиб қўйилгани қайд этилган.
«Исроил чекловлари Хевронда яшовчи фаластинликларга катта азоб-уқубатлар келтирмоқда ва уларнинг руҳий ва жисмоний фаровонлигига жиддий таъсир кўрсатмоқда», - дейилади MSF гуманитар ёрдам директори Фредерик ван Донген ҳисоботида.
Мавзуга оид
22:42 / 18.09.2024
Исроил «урушнинг янги босқичи» бошланганини эълон қилди
21:28 / 18.09.2024
Ливанда яна портлашлар рўй берди: бу сафар рация ва бошқа техникалар
20:21 / 17.09.2024
Ливанда «Ҳизбуллоҳ» аъзоларининг пейжерлари оммавий портлади, минглаб кишилар яраланган
10:50 / 17.09.2024