Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда мигрантларнинг оммавий депортацияси туфайли куриерлар танқислиги юзага келди
2024 йил охирига бориб куриерлар етишмовчилиги 300 мингга етиши мумкинлиги таъкидланмоқда.
Россияда куриерлар танқислиги бошланди, деб ёзди «Коммерсант». Сўнгги икки йил ичида биринчи марта e-grocery бозори, яъни кундалик товарларнинг онлайн савдоси чорак якунларига кўра пасайганини кўрсатди.
Апрел-июн ойлари натижаларига кўра, биринчи чоракка нисбатан қисқариш 3,2 фоизни ташкил этди. Нафақат куриерлар, балки буюртмачиларнинг етишмаслиги ҳам бу пасайишнинг сабаби сифатида кўрсатилмоқда. Натижада компаниялар етказиб бериш соҳасини торайтириб, бепул хизматларни бекор қилмоқда.
2024 йил март ойида бутун Россия бўйлаб куриерлар етишмовчилиги 140 минг кишини ташкил этган бўлса, жорий йил охирига бориб бу кўрсаткич 300 мингга етиши мумкин, деб ёзди нашр Restomania етказиб бериш хизматига таяниб.
Қайд қилинишича, 2024 йилнинг иккинчи чорагида Wildberries ва Ozon тармоқларида озиқ-овқат буюртмалари ҳажми биринчи чоракка нисбатан мос равишда 22,4 фоизга ва 7,9 фоизга камайган. Тармоқлар буни мавсумий пасайиш билан тушунтирмоқда.
Аввалроқ Россиянинг учта вилоятидаги «Пятерочка» савдо тармоғида товар тақчиллиги кузатилгани хабар қилинганди. Сабаби — Россиядан мигрантларнинг оммавий депортацияси. Оммавий ахборот воситалари Иваново, Кострома ва Ярославл вилоятларида муаммолар кузатилаётганини хабар қилди.
Маълумотларга кўра, 2024 йил дастлабки 6 ойида Россиядан 40 минг нафар мигрант чиқариб юборилган. Ўтган йил давомида Россиядан 44 минг мигрант чиқариб юборилган эди.
Мавзуга оид
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
10:25 / 12.06.2026
АҚШдан депортация қилинган 24 нафар ўзбекистонлик Тошкентга қайтарилди
09:15 / 10.06.2026