Жаҳон | 23:28 / 09.08.2024
12679
1 дақиқада ўқилади

Бразилияда йўловчи самолёти ҳалокатга учради

Самолёт бортида бўлган 62 кишининг барчаси ҳалок бўлгани таъкидланмоқда.

Фото: Видеодан кадр

Бразилиянинг Сан-Паулу штатида йўловчи самолёти ҳалокатга учради, деб хабар берди Globo.

Қайд қилинишича, турбопарракли ATR 72 самолёти Voepass Linhas Aéreas авиакомпаниясига тегишли бўлиб, ички рейсни амалга оширган.

Самолёт аҳоли яшаш пунктига қулаб тушган. Унинг бортида 58 йўловчи ва тўрт нафар экипаж аъзоси бўлган. BNO News уларнинг барчаси ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид