7 октябрдан бери Исроилнинг Ғазога уюштирган зарбаларида 100 дан ортиқ чақалоқ ҳалок бўлди
Исроил армияси эксклавдаги тинч аҳолига қарата ҳужумлар уюштиришда давом этмоқда.
Исроилнинг Ғазо секторига 2023 йил 7 октябрдан бери давом этган зарбалари натижасида 115 нафар янги туғилган чақалоқ ҳалок бўлди.
Бу маълумотларни Ғазо секторидаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги келтирмоқда.
Исроил армияси эксклавдаги тинч аҳолига қарата ҳужумлар уюштиришда давом этмоқда.
Бир кун аввал фаластинлик Кумане Ориф ва унинг 4 кунлик эгизаклари Айсел ва Асер эксклав марказий қисмидаги Дайр ал-Бала шаҳридаги уй Исроил томонидан ўққа тутилиши қурбони бўлди.
Оила бошлиғи Муҳаммад ал-Кумсан чақалоқларнинг ўлими ҳақидаги хабарни улар туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларини олишга борганида билган.
Исроилнинг Ғазодаги агрессияси қурбонлари сони аллақачон 39 929 кишига етган. Уларнинг 16 314 нафари болалар, 10 980 нафари аёллардир. Эксклавнинг 92 240 нафар аҳолиси жароҳатланган.
Мавзуга оид
12:54 / 09.01.2025
Ғазо секторида 7 октябр куни гаровга олинган шахснинг жасади топилди
21:34 / 08.01.2025
Ғазо аҳолиси уруш бошланганидан бери 6 фоизга камайди
13:18 / 08.01.2025
БАА Исроил ва АҚШ билан Ғазо секторидаги бошқарувни муҳокама қилди
18:27 / 06.01.2025