Жаҳон | 17:24 / 15.08.2024
6102
1 дақиқада ўқилади

Туркманистон Ўзбекистондан баъзи фуқароларини депортация қилишни сўради – ОАВ

Туркманистон расмийларига кўра, рўйхатдаги шахслар давлат хавфсизлигига таҳдид солади.

Фото: Shutterstoc

Туркманистон дипломатик каналлар орқали 50 кишидан иборат рўйхатни бир қатор давлатларга юборган. Унда уларни ўз ҳудудига киритмаслик ёки депортация қилиш талаби бор, деб хабар берди «Хроники Туркменистана».

Сўров Беларус, Россия, Озарбойжон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркия, Эрон ва, эҳтимол, Молдова, Грузия ва Арманистонга юборилган, деб таъкидламоқда нашр.

«Туркманистон расмийларига кўра, рўйхатдаги фуқаролик фаоллари, журналистлар, мустақил оммавий ахборот воситалари ва мухолифат вакиллари давлат хавфсизлигига таҳдид солади», дейилади хабарда.

Туркманистон ушбу рўйхатдаги 9 кишини ватанига қайтаришни сўраган.

Нашрнинг таъкидлашича, мурожаат хорижий давлатлар томонидан ижро этилиши мажбурий эканини англатмайди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид