Бугун деярли ҳамма соҳаларга сунъий интеллект технологиялари кириб келяпти, унинг имкониятлари ва самарадорлиги ҳаётимизни енгиллаштирмоқда. Хўш, Ўзбекистон ҳукумати сунъий интеллектдан қанчалик фойдаланмоқда, бу борада қандай режалар бор? Kun.uz Рақамли технологиялар вазирлиги Сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Азиз Атабековни суҳбатга таклиф этди.

Ўзбекистонда сунъий интеллект технологияларининг ривожланиш ҳолати қандай? Давлат органларида қайси соҳа вакиллари бундан кенг фойдаланмоқда?

– Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2021 йил февраль ойида сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш учун шароитлар яратишга доир қарор қабул қилган. Бу биринчи бўлиб таълимда намоён бўлди: 4 та нуфузли олий таълим муассасаларида сунъий интеллект соҳасида янги факультет ташкил этилди. Бу университетлар: Тошкент ахборот технологиялари университети, Ўзбекистон Миллий университети, Самарқанд давлат университети, Техника университетлари. 15 та университетларда амалий фан сифатида киритилди. Шунингдек, Рақамли технологиялар вазирлиги қошида Сунъий интеллект технологиялари илмий тадқиқот институти ташкил қилинди. Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги давлат ахборот тизимларини ишлаб чиқариш ва қўллаб-қувватлаш ягона интегратори – UZINFOCOM. Ушбу ташкилот ёрдамида “Мухлиса” овозли тизими ва “MyID” ишлаб чиқилди. MyID тизимидан 70 дан ортиқ идора ва ташкилотларнинг 10 миллиондан ортиқ фойдаланувчилари бор. “Мухлиса” овозли ёрдамчисидан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган BYD автомобилларда фойдаланиш бўйича келишув имзоланган.

13 август куни президент ҳузурида ўтказилган тақдимотда сунъий интеллект технологиялари бўйича қонунчилик базасини шакллантириш ҳақида гап кетган эди. Ўзи соҳани тартибга солиш бўйича қонун ёки норматив ҳужжат ишлаб чиқишга қанчалик зарурат бор?

– Бу ерда техника, технологияларни ривожлантириш борасида стратегия қабул қилиш назарда тутилган. Қонун қабул қилиш ҳақида гап кетмаяпти. Бу стратегияда 2030 йилгача бажариладиган ишлар мақсад қилиб қўйилади, тасдиқланади. Яқинда, Европа Иттифоқи дунёда биринчи бўлиб сунъий интеллектни