Тадбиркор Акмал Пайзиевнинг номидан фойдаланган фирибгарлар 50 минг долларни қўлга киритди
Фирибгарлар Акмал Пайзиевнинг Telegram'даги никини сохталаштириб, унинг курсдошидан 50 минг доллар эквивалентида пул олишган. Маълум бўлишича, сохта никда “л” (l) ҳарфи ўрнига катта ҳарф билан ёзилган “и” (I) ҳарфи ишлатилган. Тадбиркор ҳозирда профилларни, расмларни, видеоларни ва овозни сохталаштириш мумкинлигига урғу бериб, бундай ҳолатлардан огоҳ бўлишга чақирди.

Акмал Пайзиев
IT соҳасида бир қанча муваффақиятли лойиҳалар асосчиси Акмал Пайзиевнинг Telegram никидан фойдаланган фирибгарлар унинг танишидан 50 минг доллар эквивалентида пул олишган. Бу ҳақда тадбиркор ўзининг Telegram-каналида ёзди.
“Дўстлар, 2 ой аввал менинг танишларимга менинг номимдан Telegram'да ёрдам сўраб, тезда крипто юборишларини илтимос қилган хабарлар келишни бошлади. Мен Telegram профилимни бузишган деб ўйладим. У ерда менинг никим (@akmalpaiziev) ишлатилган. Ўша пайтда бир неча киши менга қўнғироқ қилиб ёзишди, мен бу мен эмаслигимни айтдим ва унутдим. Бугун эрталаб Стенфорддаги курсдошим менга ёзди ва никни текшириб, 50 минг доллар криптода юборганини айтди. Маълум бўлишича, сохта никда “л” (l) ҳарфи ўрнига фирибгарлар катта ҳарф билан ёзилган “I” ҳарфини ишлатишган.
Кейинчалик тушундимки, менинг барча контактларим TexMe дастури орқали сизиб чиққан, бу дастур орқали мен барча интернет хизматлари учун қўнғироқлар ва тасдиқлашларни олиш учун Америка рақамига эга бўлдим. Эҳтиёт бўлинг. Ҳозирда профилларни, расмларни, видеоларни ва овозни сохталаштириш мумкин. Шахсни овоз билан тасдиқлаш, шахсий саволлар бериш ёки ҳужжатлаштирилмаган хотиралар ҳақида сўраш яхшироқ”, – дея ёзган тадбиркор.
Охирги пайтларда Telegram ва бошқа мессенжерлар орқали кимнингдир шахсий маълумотларидан фойдаланиб, унинг танишларидан пул ўғирлаш ниҳоятда оммавийлашди. Кўплаб ҳолатларда фирибгарлар аккаунт эгасини гўёки оғир аҳволда қолиб, шошилинч пулга муҳтождек қилиб кўрсатишади.
Бунда таниш инсон билан аввалги шахсий ёзишмаларга қараш, фирибгар пул ўтказишни сўраган банк картаси ёки ҳисобрақамнинг кимга тегишлилигига эътиборли бўлиш, шунингдек, Акмал Пайзиев ёзганидек, суҳбатдошдан овозли хабар юборишини сўраш, унга шахсий масалаларда турли саволлар бериш талаб этилади.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«У ақлдан озди». Трамп ва Маск тортишуви янги даражага чиқди — онлайн жанг реал вақтда давом этмоқда
Жаҳон | 02:05
-
Балида сиғими 1 литрдан кичик сув идишларни ишлаб чиқариш тақиқланди
Жаҳон | 01:03
-
Президент Кападзега қўнғироқ қилиб, футболчиларни мундиал йўлланмаси билан табриклади — видео
Спорт | 00:48
-
Қозоғистон узра номаълум объектлар. Мудофаа вазирлиги баёнот берди
Жаҳон | 00:15
Мавзуга оид

08:58 / 12.12.2024
Kun.uz суриштирувидан сўнг: “Halal Auto Leasing” фирибгарлик схемасига нисбатан тергов бошланди

22:25 / 20.10.2024
Фирибгарлар Telegram орқали фотосурат кўринишида вирус юбормоқда

15:12 / 20.10.2024
Ўзини банк ходими деб таништириб, фуқаронинг пулларини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилди

08:10 / 17.10.2024