Мянмадаги зилзила: 3 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди
Мянмада зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3085 кишига етди.

Фото: Reuters
Мянмадаги вайронкор зилзила қурбонлари сони 3084 кишига етди, яна 4715 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Мянма ҳарбий хунтаси 3 апрел, пайшанба куни маълум қилди. Мамлакатда 1 апрелдан бошлаб бир ҳафталик мотам эълон қилинди.
Зилзиладан уч кун ўтиб, бинолар вайроналари остида қолганларни тирик ҳолда топишга умид деярли йўқ, деб ёзади AFP агентлиги. Қутқарув ишлари иссиқ ҳаво туфайли мураккаблашмоқда, ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилмоқда.
Зилзила эпицентрига яқин жойлашган Мандалай шаҳрида жазирама қурбонлар жасадларининг парчаланишини тезлаштирди, бу уларнинг шахсини аниқлашни қийинлаштириши мумкин, дея қайд этади агентлик.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) фуқаролар уруши авж олган мамлакатда касалликнинг тарқалиш хавфи туфайли фавқулодда ҳолатнинг энг юқори даражасини эълон қилди.
ЖССТга кўра, Мянмада ҳаётий муҳим ёрдам тақдим этиш, касалликлар тарқалишининг олдини олиш ва асосий тиббий хизматларни тиклаш учун зудлик билан 8 миллион доллар (7,4 миллион евро) керак.
Мянма ҳарбий раҳбари Мин Аун Хлайн «ҳар бир давлат, ҳар бир ташкилотдан» ёрдам сўраган. Илгари мамлакат ҳарбий маъмурияти ҳатто йирик табиий офатлар юз берган тақдирда ҳам халқаро ёрдамдан бош тортганди, деб таъкидлайди AFP.
Тавсия этамиз
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Жонни хатарга қўйиб... “Ошқозон”сиз озиш орзуси ҳақида
Жамият | 17:46 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Йил бошидан бери энг кўп қандай маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилгани айтилди
Ўзбекистон | 08:54
-
Ҳиндистон ва Ўзбекистон ҳарбийлари иштирокида ўқув машғулотлари бошланди
Ўзбекистон | 08:32
-
Россиядаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
Жаҳон | 08:20
-
Ремонтада бўлмади. «Арсенал» «Реал»ни тождан маҳрум этди
Спорт | 03:04
Мавзуга оид

07:02 / 16.04.2025
Афғонистондаги зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

08:57 / 14.04.2025
Тожикистонда учинчи зилзила юз берди

17:43 / 13.04.2025
Тожикистонда зилзила вақтида уч ёшли бола ҳалок бўлди

15:18 / 13.04.2025