Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиядаги ўзбекистонликлар болаларини мактабга беришда эътиборли бўлишга чақирилди
Ота-оналардан вояга етмаган фарзандларини турли мактабларда мутаассиб қарашлар сингдирилишидан эҳтиёт қилиш сўралди.
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркиядаги ватандошларни болаларига мактаб танлашда эътиборли бўлишга чақирди.
«Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлар орқали Истанбулда айрим хорижий давлатларнинг ўзбек болаларига мўлжалланган мактаблар рекламаси тарқалмоқда. Бу мактабларда хорижий тиллар, робототехника, диний билимлар, информатика ва жисмоний тарбия машғулотлари ўргатилиши эълон қилинмоқда. Ушбу ўқув юртларидаги диний дарслар «Аҳли сунна» ақидаси асосида экани таъкидланишига қарамай, айрим ўқитувчилардаги мўътадил исломга зид эътиқодий қарашларнинг таълим олувчиларга сингдирилиши келгусида жамиятимизда ақидавий зиддиятларни юзага келтириши мумкин. Шундан келиб чиққан ҳолда ота-оналардан вояга етмаган фарзандларини турли мактабларда мутаассиб қарашлар сингдирилишидан эҳтиёт қилишларини сўраймиз», дейилади баёнотда.
Мавзуга оид
18:08 / 09.06.2026
Истанбулда ўзбекистонлик 6 ёшли бола трамвай остида қолиб, вафот этди
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
15:36 / 07.04.2026
Истанбулда Исроил консулхонаси олдида отишма рўй берди
19:27 / 05.04.2026