Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Politico: Макрон Telegram’дан фаол фойдаланиб келади
Франция президенти Telegram’дан 2017 йилдан бери фойдаланади ва унинг 30 мингдан ортиқ обуначига эга очиқ канали ҳам бор.
Франция сиёсий элитаси, жумладан, президент Эммануэл Макрон Telegram асосчиси Павел Дуровга нисбатан илгари сурилаётган эътирозларга қарамай, мессенжердан фаол фойдаланиб келади, деб хабар бермоқда Politico.
Нашр маълумотларига кўра, Макрон Telegram’дан 2017 йили биринчи марта президентлик муддатига сайланганиден бери фойдаланиб келмоқда. Унинг 30 мингдан ортиқ обуначига эга очиқ канали ҳам бор.
Президентлик кампанияси вақтида француз махсус хизматлари ходимлари Макрон жамоасини Telegram’дан фойдаланишда эҳтиёт бўлишга чақирган. «Улар бизни кузатишлари, аккаунтларимиз бузиб кирилиши мумкинлиги ва Россия иловаси бўлган Telegram’дан эҳтиёткорлик билан фойдаланишимиз лозимлигини айтган», — дейди Макроннинг ёрдамчиси.
Макрон партиясининг Telegram’да ёпиқ канали ҳам бўлиб, у ерда матбуот учун баёнотлар муҳокама қилинади. Франция ички ишлар вазирининг ҳам худди шунақа канали бор.
Ҳукуматнинг бошқа мессенжерларга ўтиш борасидаги чақириқларига қарамай, Франциялик амалдор ва сиёсатчилар Telegram, WhatsApp ва Signal’дан фаол фойдаланиб келмоқда.
Икки кун аввал Парижда ушланган Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров кибержиноятчиликка оид тергов доирасида ҳибсга олингани ҳақида Франция пойтахти прокуратураси 26 август, душанба куни кечқурун маълум қилди. Идора маълумотларига кўра, у, хусусан, уюшган гуруҳларнинг жиноий фаолиятига кўмаклашиш, маълумотларни расмийларга топширишдан бош тортиш ҳамда болалар порнографияси, гиёҳванд моддалар савдоси, фирибгарлик ва жиноий даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ жиноятларга шерикликда гумон қилинмоқда.
Ўз навбатида Франция президенти Эммануэл Макрон Telegram асосчиси Павел Дуровнинг ҳибсга олиниши ҳақида баёнот бериб, бу сиёсий қарор эмаслигини, балки тергов билан боғлиқлигини айтди.
Мавзуга оид
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
08:36 / 12.05.2026
Telegram орқали алданган бухгалтер фирибгарларга 1 млрд сўм ўтказиб берди
18:35 / 05.05.2026
Telegram’даги тузоқ – Ўзбекистонда Россия-Украина урушига ёлловчи шахслар пайдо бўлмоқда
23:06 / 22.04.2026