Ўзбекистон | 07:31 / 28.08.2024
4767
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда қаровсиз қолиб кетган болалар Ўзбекистонга олиб келинди

Олмаотадаги бош консулхона кўмагида турли сабабларга кўра Қозоғистонда қаровсиз қолиб кетган вояга етмаган болалар ватанга қайтарилди.

Фото: "Дунё" АА

Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги бош консулхонаси кўмагида турли сабабларга кўра Қозоғистонда қаровсиз қолиб кетган вояга етмаган болалар ватанга қайтарилди.

Бош консулхона ходимлари саъй-ҳаракатлари билан "Қийин аҳволдаги болаларни қўллаб-қувватлаш маркази" ва Олмаота шаҳар таълим бошқармаси билан биргаликда 17 ёшли И.Р., 12 ёшли С.Р. ва икки ёшли М.Н.ни Ўзбекистонга қайтариш бўйича барча зарур ҳужжатлар тайёрланди.

Шу йилнинг 24 август куни Бош консулхона дипломатлари вояга етмаган болаларни ватанга қайтариш ва яқин қариндошларига етказиш мақсадида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси ходимига топширдилар.

Мавзуга оид