Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байрам кунлари Тошкентда автобуслар иш жадвали маълум қилинди
31 август ва 1-2-3 сентябр кунлари автобуслар ҳаракати якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида ташкил этилади.
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ байрам кунлари автобус саройлари тасарруфидаги автобус йўналишларининг фаолияти қандай бўлиши ҳақида маълумот берди.
Қайд қилинишича, 31 август ва 1-2-3 сентябр кунлари автобуслар ҳаракати якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида ташкил этилади.
Аввалроқ, «Тошкент метрополитени» 31 август ва 1 сентябр кунлари метро поездлари ҳаракати иш куни учун белгиланган жадвал асосида, 2-3 сентябр кунлари эса дам олиш кунлари учун мўлжалланган жадвал асосида ҳаракатланиши ҳақида хабар берган эди.
Ўзбекистонда Мустақиллик байрами муносабати билан 31 август ҳамда 1-3 сентябр дам олиш кунлари этиб белгиланган.
Мавзуга оид
19:48
«Уйим реновацияга тушса нима бўлади?» – Энг долзарб саволларга жавоблар
10:20
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
09:00 / 01.07.2026
Тошкент ва Навоийда мансабдорлар пора билан ушланди
22:48 / 28.06.2026