Жаҳон | 11:40 / 03.09.2024
1201
3 дақиқада ўқилади

Финландия россияликлар учун кўчмас мулк билан боғлиқ операцияларни тақиқламоқчи

Финландия Мудофаа вазирлиги россияликлар учун кўчмас мулк билан боғлиқ операцияларни тақиқлашни жорий этишни таклиф қилувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Кейинги навбатда - уни ижарага олишни тақиқлаш.

Финландия Мудофаа вазирлиги фуқаролиги бўлган мамлакат Европа Иттифоқи қарорида бошқа давлатнинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллигини бузган деб тан олган шахслар, шу жумладан россияликлар учун кўчмас мулк билан боғлиқ операцияларни тақиқлаш бўйича навбатдаги ҳисоботини тақдим этди. «Бу ҳозир ва узоқ муддатда Финландияга душман таъсирининг олдини олиш учун зарур», деди мудофаа вазири Антти Хяккянен 2 сентябр, душанба куни. Унинг сўзларига кўра, аввалги ҳукумат кўчмас мулк билан боғлиқ операцияларни тўлиқ тақиқлашни тавсия қилмаган, «лекин ҳозир хавфсизлик билан боғлиқ вазият ўзгарди, Россия муҳим инфратузилмага кенг таъсир кўрсатишнинг турли воситаларидан фойдаланишда фаоллашди». 

3,5 мингта кўчмас мулк россияликларга тегишли

«Финландия биз душман томон учун заиф жойлар қолдирмаслигимизни таъминлаши керак. Биз жамият фаолияти ва аҳоли хавфсизлигига жиддий таҳдид солиши мумкин бўлган хавф-хатарларни аниқлаб, фаол равишда зарарсизлантиришимиз лозим», деди вазир. 

Ҳисобот 25 октябрга қадар жамоатчилик муҳокамаси ва экспертлар томонидан баҳоланиши учун тақдим этилади. Шундан сўнг қонун лойиҳаси йил охиригача парламентга киритилиши кутилмоқда. Қонунда қайд этилган давлатлар учун қоидалар ҳукуматнинг алоҳида қарори билан чиқарилади, дейилади хабарда. 

Хяккянен маълумотларига кўра, ҳозирда Финландияда россияликларга тегишли 3,5 мингга яқин кўчмас мулк объектлари мавжуд. Шу билан бирга, вазирнинг қайд этишича, тақиқ Финландияда икки фуқаролиги ва доимий яшаш жойига эга бўлган шахсларга нисбатан қўлланмайди. 

Финландия Россия билан чегара яқинида 5000 гача НАТО аскарини жойлаштиради 

Финландия ҳукумати ташқи таҳдидларни бартараф этиш учун мамлакат ҳудудида НАТО бригадасини жойлаштиришга қарор қилди. 22 август куни Финландиянинг Iltalehti нашри Шимолий Атлантика алянсидаги манбаларга таяниб, 22 август куни Россия билан чегарага яқин жойлашган Миккели шаҳрида 4000-5000 нафар аскар ва офицердан иборат янги тузилма шакллантирилиши ва жойлаштирилишини маълум қилди.

«Финландия мудофаа кучлари ва давлат раҳбарияти Финландия профилактика чораларини кучайтириш учун ўз ҳудудида НАТО мамлакатлари аскарлари бўлиши керак, деган хулосага келди», деб ёзади нашр. Унга кўра, зирҳли техникалар билан қуролланган бригадага, хусусан, Швеция ва Норвегия ҳарбий хизматчилари қўшилади. Келгуси ҳафталарда алянс вакиллари ва Финландия расмийлари НАТОнинг янги таркибини жойлаштириш ҳақида эълон қилишлари кутилмоқда. «Қарорлар аллақачон қабул қилинган», деб хабар беради Iltalehti манбаларга таяниб.

Мавзуга оид