Микрофон навбатма-навбат ўчирилади – Трамп ва Ҳаррис теледебат қоидаларини келишиб олди
Теледебат вақтида АҚШ президентлигига асосий номзодларнинг микрофонлари бир вақтда ўчириб қўйилмайди.
10 сентябр куни президентлик дебатини эфирга узатадиган Американинг ABC телеканали Камала Ҳаррис ва Доналд Трамп мунозараси давомида микрофонларни бир вақтда эмас, балки навбатма-навбат ўчиради. Бунга иккала номзод ҳам рози бўлди, деб хабар берди BBC.
Қайд қилинишича, июн ойида Жо Байден ва Доналд Трамп ўртасида CNN телеканалида ўтказилган дебат айнан шундай қоида бўйича олиб борилган. Ушбу дебатда Байден муваффақиятсизликка учраган ва кейинчалик номзодини қайтариб олган эди.
Бироқ ўтган ҳафтада Ҳарриснинг сайловолди штаб-квартираси ABC телеканали раҳбариятидан эфир давомида микрофонларини ўчирмасликни сўрагани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бу иккала номзодга бир-бирининг гапини бўлиб, бир вақтнинг ўзида гапириб, рақибининг овозини «бўғиш» имконини берар эди.
«Вице-президент реал вақт режимида Трампнинг доимий ёлғонлари ва гапни бўлишга уринишлари билан курашишга тайёр. У овозни ўчириш тугмаси орқасига «яширинишни» бас қилиши керак», деди Ҳаррис кампаниясининг алоқа бўйича катта маслаҳатчиси Брайан Фэллон.
Трамп бунга жавобан рақибини мунозарадан қочишга уринаётганликда айблади.
«Аслида, у мунозара қилишни истамагани учун «чап беришга» ҳаракат қилмоқда. У қандай қилиб дебат ўтказишни билмайди», деди собиқ президент.
Бироқ, якунда телерадиокомпания томонидан таклиф қилинган қоидалар ҳар икки номзоднинг сайлов штаби раҳбарлари томонидан қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
Жаҳон | 03:50
-
The Guardian: Халқаро жиноий суд «энг ёмон сценарийга» тайёрланмоқда
Жаҳон | 00:50
-
Латвияда Россия фуқароларининг айрим соҳаларда фаолият юритиши тақиқланади
Жаҳон | 00:18
-
Эрон президенти Кремлда музокараларга кеч қолган Путинни кутишдан бош тортган
Жаҳон | 23:42 / 20.01.2025
Мавзуга оид
03:50
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
22:31 / 20.01.2025
Трамп АҚШ президенти лавозимига киришди
21:45 / 20.01.2025
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
21:35 / 20.01.2025