Жаҳон | 14:04 / 10.09.2024
1916
3 дақиқада ўқилади

Мухолифат Шолцни Киевни «сохта тинчлик» сари ундамасликка чақирди

Шолцнинг тинчлик жараёнини тезлаштиришга чақируви Украинани Россия буюрган тинчлик сари жимгина ундашга уринаётган социал-демократлар стратегияси бир қисмидир, деди ХДИ депутати Родерих Кизеветтер.

Фото: Kay Nietfeld/dpa/picture alliance

Германия канцлери Олаф Шолцнинг Украинада дипломатик келишувни тезлаштириш зарурлиги ҳақидаги баёнотини Германия мухолифати мамлакат ҳукмрон коалицияси бир қисми бўлган Германия Социал-демократик партияси фаолиятидаги хавфли ўзгариш сифатида қабул қилди. 9 сентябр, душанба куни эълон қилинган Bild газетасига берган интервюсида, мухолифатдаги Христиан-демократик иттифоқи (ХДИ) ташқи сиёсат бўйича эксперти Родерих Кизеветтер Шолц ташаббусини «олдиндан тахмин қилиш мумкин бўлган ҳолат» деб атади. 

ХДИ социал-демократларни Киевни тинчликка мажбурлашда айблади 

Кизеветтер сўзларига кўра, бу саъй-ҳаракатлар баъзи социал-демократларнинг «Украинани Россия томонидан айтилган сохта тинчлик сари жимгина ундаш» стратегиясига мос келади. Бу жараён таркибий қисмларидан бири Украинани қўллаб-қувватлашни босқичма-босқич қисқартириш ва Россия билан тинчлик музокараларини бошлаш талабидир, дея қўшимча қилди христиан-демократ. 

Германия канцлерининг Россия Федерациясини Украина бўйича навбатдаги тинчлик саммитига таклиф қилиш истаги нотўғри, дейди Бундестаг депутати, Бундесвер собиқ зобити Кизеветтер. Унинг фикрига кўра, Шолц тинч йўл билан ҳал қилишда эришган ютуқлари учун мақтовга сазовор бўлишни хоҳлайди, аммо бу «Украина учун вазиятни ёмонлаштиради ва шу билан Европа ва Германия хавфсизлигини заифлаштиради». 

Бундан ташқари, Родерих Кизеветтернинг сўзларига кўра, Шолц Россия дезинформацияси ва ташвиқотига бўйсунди ва шунинг учун у хавфсизлик сиёсатида эълон қилган «бурилиш нуқтаси» «фарсдир ва тарихга айланди». 

Шолц - Украинада тинчлик жараёнига ўтишни тезлаштириш тарафдори

Германия канцлери Олаф Шолц Украинада тинчлик жараёнига ўтиш жараёнини тезлаштириш тарафдори эканини айтди. Вазирлар маҳкамаси раҳбари бу позицияни ZDF нашрига ёзги катта интервюсида айтиб ўтди, ундан парчаларни канал 8 сентябр куни ўз веб-сайтига жойлаштирди.

«Ўйлайманки, ҳозир қандай қилиб биз бу ҳарбий вазиятдан тезда чиқиб, тинчликка эришишимиз мумкинлигини муҳокама қилиш вақти келди», деб таъкидлади Германия ҳукумати раҳбари.

Шолц Россиянинг иккинчи «тинчлик саммити»да иштирок этишини қўллаб-қувватлайди. Унинг биринчиси июн ойида Швейцариянинг Бюргеншток курортида бўлиб ўтди. Канцлер сўзларига кўра, Москванинг ҳозир бўлиши зарурлиги масаласида Берлин Украина президенти Володимир Зеленский позициясига қўшилади. «Албатта, яна бир тинчлик конференцияси бўлади», деди у, аммо аниқ саналарни кўрсатмади.

Германия вазирлар маҳкамаси раҳбари Зеленский билан махфий суҳбатлашганини айтди. У билан яхши муносабатлар бор, деб таъкидлади Шолц.

Мавзуга оид