Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иля Пономарев Россияда сиртдан 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Россия Давлат думасининг собиқ депутати Иля Пономарев Россияда ҳарбий «фейклар» тарқатиш ва «терроризмни оқлаш»да айбланган.
Давлат думасининг собиқ депутати Иля Пономарев ҳарбий «фейклар» тарқатиш ва «терроризмни оқлаш» айби билан сиртдан 10 йилга озодликдан маҳрум этилди. 11 сентябр, чоршанба куни ТАСС агентлигининг хабар беришича, Пономаревга 2-ғарбий округ ҳарбий суди томонидан ҳукм чиқарилди.
Прокурор Пономаревни 14 йилга озодликдан маҳрум қилишни талаб этди. Сиёсатчи «Озод Россия» форумларининг иккита трансляцияси, шунингдек, «Настоящее время» телеканалига берган интервюси туфайли ҳарбий «фейк»ларни тарқатишда айбланган, деб эслатади «Медиазона».
Тергов Иля Пономаревнинг «Россияда режимга уюшган қаршилик кўрсатиш зарур» деган баёнотини «терроризмни оқлаш» деб баҳолади. Пономарев, хусусан, «ҳарбий комиссариатлар ва Z белгиси бўлган автомашиналарга ўт қўйишга қаратилган тўғри тадбирларни амалга ошираётган турли шахслар» ҳақида гапирган, деб ёзади «Медиазона».
Иля Пономарев 2022 йил августида Россия суди томонидан сиртдан ҳибсга олинган ва кейинчалик халқаро қидирувга берилган эди. Сиёсатчи 2014 йилнинг ёзида Россияни тарк этган. 2015 йилда у Украинага кўчиб ўтди ва у ерда Украина фуқаролигини олди.
Мавзуга оид
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
17:21 / 17.06.2026
Саида Мирзиёева Михаил Мишустин билан иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилди
15:51 / 17.06.2026
Россия ичкарисига дрон ҳужумлари билан Украина нимага эришяпти?
09:20 / 17.06.2026