Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Теlegram Франция полициясининг сўровларига жавоб беришни бошлади – Liberation
Павел Дуровнинг Парижда ҳибсга олинишидан сўнг мессенжер Француз полициясининг юридик сўровларига жавоб беришни бошлаган. Маҳаллий нашрга кўра, Теlegram полицияга – болалар билан боғлиқ жиноятларда гумонланувчини идентификация қилиш имконини берадиган маълумотлар тақдим қилган.
Гап полициянинг терговга алоқадор муҳим сўровлари, жумладан, болаларга қарши жиноятлар ҳақида кетмоқда. Liberation нашри манбаларига кўра, Теlegram Франция полициясининг вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияси (OFMIN) сўровига кўра, бир қанча тергов жараёнларида гумонланувчини идентификация қилиш имконини берувчи маълумотларни тақдим қилган.
«Эшиклар ростдан ҳам очилмоқда», — деган Париж прокуратураси вакили Жоанна Брус нашр билан суҳбатда. Ушбу маълумот Франциядаги барча прокуратуралар орасида тарқалмоқда. Уларга Теlegram билан боғлиқ музлатиб қўйилган жиноят ишлари терговини қайта бошлаш тавсия қилинган.
Ушбу тенденция Белгияда ҳам кузатилган. «Биз бир қанча вақт давомида Теlegram суд ҳокимияти билан ҳамкорликка мойил бўлганини қайд этдик», — деган Белгия федерал прокуратураси.
Теlegram асосчиси Павел Дуров 24 август куни Париж аэропортида қўлга олинган эди. Прокуратура унга нисбатан ваколатли органлар билан ҳамкорлик қилишдан бош тортиш, порнография, гиёҳванд моддалар ва ҳакерлик дастурларини тарқатишда иштирок этиш каби қатор айбловларни илгари сурган.
28 август куни Дуров 5 миллион евро миқдорида гаров пули тўлаш ва суд назорати остида қолиш шарти билан озод этилган. Унга Францияни тарк этиш тақиқланган ҳамда Дуров ҳафтасига икки маротаба полицияга келиб-кетиши керак.
Мавзуга оид
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
20:32 / 13.06.2026
Ўзбекистонликлар учун Францияда мавсумий иш таклиф этилмоқда
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
10:40 / 09.06.2026