Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Португалияда ўрмон ёнғинлари авж олди. ЕИ мамлакатга ўт ўчирувчи самолётларни юбормоқда
Португалия ҳукумати Европа Иттифоқидан кенг кўламли ўрмон ёнғинларига қарши курашда ёрдам сўради, деб хабар беради Euronews.
Қайд этилишича, камида тўққизта аланга ўчоғини назоратга олишнинг имкони бўлмаяпти. Ўт ўчирувчиларнинг ишига иссиқ ҳаво ва кучли шамол халақит бермоқда.
Мамлакат ҳукуматининг маълум қилишича, фавқулодда хатар зонасида 100 дан ортиқ муниципалитет, жумладан, аҳолиси гавжум бўлган ҳудудлар ҳам жойлашган. 15 сентябр куни мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинди — у камида чоршанба кунига қадар амалда бўлади.
Энг оғир вазият Португалия шимолида жойлашган Авейру шаҳрида кузатилмоқда, у ерда бир нафар ўт ўчирувчи ҳалок бўлган, кўплаб уйлар ёниб кетган.
Европа Иттифоқи фуқаролик мудофааси механизми Португалияга зудлик билан ўт ўчириш техникалари, жумладан, бошқа давлатлардан авиация ёрдамини олишни таъминлайди. Ҳозирда Испания ва Франция ўзларининг ўт ўчирувчи самолётларини юборган. Европа Иттифоқи Лиссабонга янги аланга ўчоқларини кузатишда ёрдам берадиган реал вақт режимидаги сунъий йўлдош маълумотларини тақдим этади.
BBC’нинг ёзишича, Португалияда 1,5 мингга яқин ўт ўчирувчи ўрмон ёнғинларига қарши курашга жалб этилган. «Вазият назорат остидан чиқиб кетмади, аммо жуда мураккаб. Бугун оғир кун бўлади, эртага ҳам», — дейди миллий фуқаролик мудофааси қўмондони Андре Фернандес.
Мавзуга оид
20:28 / 19.05.2026
Роналду Португалия миллий жамоаси билан жаҳон чемпионатига боради
21:51 / 11.05.2026
Атиги бир неча қадам – Португалия ва Испания ўртасида дунёдаги энг кичик халқаро кўприк бор
11:45 / 09.02.2026
Социалист Сегуру Португалия президенти этиб сайланди
09:50 / 19.01.2026