Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондонда ТИВ раҳбарлари даражасида Украина бўйича учрашув ўтказилади
Дэвид Лэмми 12 май куни Франция, Италия, Германия, Испания, Полша ва Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари билан учрашиб, Украинани қўллаб-қувватлаш масаласини муҳокама қилади, деб хабар бермоқда Reuters.
Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Лэмми 12 май, душанба куни Франция, Италия, Германия, Испания, Полша ва Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари билан учрашиб, Украинани қўллаб-қувватлаш масаласини муҳокама қилади. Бу ҳақда душанба куни Буюк Британия ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Музокаралар 19 май куни бош вазир Кир Стармернинг ЕИ етакчилари билан саммити олдидан бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда Reuters.
«Бугун биз дуч келаётган қийинчилик нафақат Украина келажаги, балки бутун Европа учун экзистенциалдир», деди Лэмми.
Британия вазири Россиянинг Украинадаги урушини қўллаб-қувватловчиларга қарши кейинги санкцияларни эълон қилишни режалаштирмоқда, дея қўшимча қилди Лондон.
Дэвид Лэмми, шунингдек, Британиянинг Европа хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилган чақириқларини таъкидламоқчи, дейилади ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.
Мавзуга оид
22:32 / 26.06.2026
Чарлз III Британия монархлари орасида биринчи бўлиб солиқларини эълон қилди
22:03 / 26.06.2026
Боксчи Усик учта чемпионлик камаридан воз кечди
20:44 / 26.06.2026
«Қамалда яшаяпмиз». Қримдаги вазият оғирлашмоқда
18:22 / 26.06.2026