Марк Цукербергнинг бойлиги охирги 2 йилда олти баробарга ошди
Facebook асосчиси Metaverse лойиҳасини ишга туширганида ўз капиталининг 100 миллиард долларидан айрилиши мумкин эди.
Мета компанияси асосчиси Марк Цукербергнинг бойлиги Metaverse лойиҳаси ишга туширилганидан бери олти баробарга ошиб, 201 миллиард долларга етди, деб хабар беради Bloomberg.
Қайд этилишича, Цукербергнинг шахсий бойлиги биринчи марта 200 миллиарддан ошган. У дунёнинг энг бадавлат 500 инсони рўйхатида тўртинчи ўринни эгаллаган — Цукербергдан юқори поғоналарда Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск, Amazon асосчиси Жефф Безон ва LVHM гуруҳи эгаси Бернар Арно жойлашган.
Бизнесменнинг бойлиги асосан Meta Platforms Inc. акцияларининг рекорд даражадаги нархи сабаб ошган. Бунинг натижасида Цукербергга тегишли активларнинг соф қиймати 2 йилдан камроқ вақт ичида қарийб олти баробар ошган.
Йил бошидан бери Meta Platforms Inc. акцияларининг қиймати ўтган йилга нисбатан 60 фоизга ўсган. 28 сентябр куни ҳар бир қимматли қоғоз 568,95 доллардан сотилган.
Цукерберг Meta Platforms Inc.нинг13 фоизига эгалик қилади, шу сабабли 1 январдан бошлаб унинг бойлиги 73,4 миллиард долларга ошган.
Нашрнинг эслатишича, Цукербергнинг Metaverse’ни яратиш ва барча маҳсулотларини унда бирлаштириш ғояси акциялар қийматининг кескин тушиб кетишига сабаб бўлган. Ўшанда Цукерберг ўз капиталининг 100 миллиард долларидан айрилиши мумкин эди.
Facebook ижтимоий тармоғи базасида метаоламнинг яратилиши тўғрисида 2021 йилнинг июлида эълон қилинган. Ўша йилнинг октябрида ушбу ижтимоий тармоқ, Instagram, WhatsApp ва бошқа сервисларга эгалик қилувчи Facebook Inc. корпорацияси ўз номини Meta’га ўзгартирган эди.
Аввалроқ америкалик тадбиркор, SpaceX ва Tesla асосчиси Илон Маск 2027 йилга бориб дунёдаги биринчи триллионерга айланиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди. Тадқиқотчилар Маскнинг бойлиги ҳар йили ўртача 110 фоизга ошаётганини ҳисобга олган.
Мавзуга оид
20:42 / 17.12.2024
Ирландия регулятори Meta компаниясини 251 млн евро жаримага тортди
19:05 / 12.12.2024
Meta компанияси Трампнинг инаугурациясига 1 млн доллар хайрия қилди
17:10 / 28.11.2024
Марк Цукерберг Трамп билан унинг Мар-а-Лаго қароргоҳида учрашди
20:43 / 14.11.2024