Австриядаги сайловларда ўнг популистлар ғалаба қозонди
Австрияда парламент сайловларида овоз бериш якунланди. Австриянинг ўнг популист Озодлик партияси 29 фоиз овоз билан уларда ғалабани қўлга киритди. Ҳукмрон консерваторлар 26 фоизга яқин овоз олди.

Херберт Кикл Фото: Leonhard Foeger
Австрияда парламент сайловларида овоз бериш 29 сентябр, якшанба куни якунланди. Норасмий дастлабки натижаларга кўра, Херберт Кикл бошчилигидаги ўнг популист Австрия Озодлик партияси 29 фоиздан ортиқ овоз билан ғалаба қозонади.
Foresight социологик институти маълумотларига кўра, канцлер Карл Нехаммер бошчилигидаги ҳукмрон консерватив Австрия Халқ партияси 26 фоизга яқин овоз олган. Австрия Социал-демократик партиясини сайловчиларнинг тахминан 20 фоизи, «Янги Австрия ва Либерал форум» партияси ҳамда «яшиллар»ни 9 фоиздан камроғи қўллаб-қувватлади.
Австрия Коммунистик партияси ва кабаречи Доминик Влазнининг партияси 3 фоиздан кам овоз олди. Парламент қуйи палатасига кириш учун партиялар тўрт фоизлик чегарадан ўтишлари керак.
Сайловдан олдинги сўровларда ўнг популистлар ғалабаси тахмин қилинган
Ўнг популистлар бир йилдан кўпроқ вақт давомида сўровларда етакчиликни сақлаб келди. Ундан кейинги ўринлардан Австрия Халқ партияси ва социал-демократлар жой олди. Ҳозирда ҳукумат таркибига кирган «яшиллар» ва «Янги Австрия ва Либерал форум» партияси тўртинчи ўрин учун курашди.
Июнь ойида бўлиб ўтган Европарламент сайловларида Австрия Озодлик партияси 25,5 фоиз овоз билан Австрияда ғалаба қозонди. Халқ партияси ўшанда 24,7 фоиз, социал-демократлар эса 23,3 фоиз овоз олди.
Тавсия этамиз
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россияда қийин аҳволга тушиб қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият | 17:20
-
Полша президенти яна бир бор АҚШни ядровий қуролларини ўз мамлакати ҳудудига жойлаштиришга чақирди
Жаҳон | 17:19
-
Шон-шарафнинг энг юқори белгиси: Франциянинг Фахрий Легион ордени қандай мукофот?
Жаҳон | 17:10
-
Temu Ўзбекистонда энг кўп юклаб олинган иловалар рўйхатидан тушиб кетди
Ўзбекистон | 17:05
Мавзуга оид

17:36 / 09.03.2025
Олимлар Австрия музликлари рекорд даражада тез эриётганидан огоҳлантирди

00:48 / 06.03.2025
Австрия канцлери қочқинларининг ўз оилалари билан бирлашиш дастурини тўхтатиб қўйди

14:30 / 17.02.2025
Австрияда ўткинчиларга пичоқ билан ҳужум қилган шахс ИШИДга алоқадор бўлган

19:05 / 16.02.2025